ёхуд «ҳоким билан келишиш» дегани нима?
«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 13 ҳамда 16-моддасида ишчи гуруҳ ва сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия таклиф этилаётган номзод борасида тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш назарда тутилган. Ишчи гуруҳ ёки комиссиянинг ҳоким билан келишуви нимани англатади? Агар ишчи гуруҳ ёки комиссия ҳоким тавсияси билан иш тутса, мустақил ҳисобланадими? Давлат органи ва ўзини ўзи бошқариш тизими орасидаги мустақиллик ва ўзаро ҳамкорлик деганда нимани тушуниш керак?
— Сайловни ўтказишга доир жараёнда сайловга кўмаклашувчи комиссиялар ва ишчи гуруҳларига катта масъулият юкланади, — дейди юридик фанлари доктори Гулчеҳра МАЛИКОВА. — Сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия сайловни ташкил этувчи, унинг ўтказилишини назорат қилувчи ва якуний натижаларни чиқарувчи орган ҳисобланади. Комиссия фаолияти мустақил ва унинг аъзолари беғараз мақсадларда ўз фаолиятини олиб боришлари зарур. Чунки сайлов ташкилотчилари сайлов якунларига таъсир ўтказиши мумкин бўлган жиддий қарорларни қабул қилади ва амалга оширади.
Қонун нормалари комиссиялар ўртасидаги муносабатларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган сайлов муддатлари мобайнида ўзаро бўйсуниш ва ваколатларни тақсимлаш талаби асосида мустаҳкамлаган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни ўтказиш вақтида комиссияларнинг ўз ваколатлари доирасида мустақил (ҳеч кимга тобе эмас) бўлиши улар фаолиятининг асосий омили ҳисобланади. Комиссияларнинг мустақиллиги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва уларнинг мансабдор шахслари билан баъзи масалаларни ҳамкорликда ҳал қилишларига халал бермайди, аксинча, сайловчиларни рўйхатга олиш, зарур бўлганда хоналар, транспорт, алоқа воситалари, техник жиҳозларни комиссиялар ихтиёрига беғараз бериб туришда намоён бўлади.
Комиссиялар ишчи гуруҳлар фаолиятини йўналтириб боради: уларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва маслаҳатчилар сайловини ўтказиш билан боғлиқ ахборотларини тинглайди, сайловни ташкил этиш юзасидан иш режаларини тузишда уларга ёрдам беради, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари вазифасига қўйилган номзодларга алоқадор ҳужжатларни тайёрлайди. Комиссия ишчи гуруҳи оқсоқол вазифасига кўрсатилган номзодларга доир ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу номзодлар юзасидан тегишли ҳудуд ҳокими билан келишади.
Аслида, келишмоқ — ўзаро маслаҳатлашиб маълум бир фикрга (хулоса, битим ёки қарорга) келмоқдир. Бундан аён бўладики, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раиси (оқсоқол) вазифасига номзод муҳокамасида тегишли ҳокимнинг фикри ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб бўлмайди. Раис (оқсоқол) номзоди юзасидан келишув коллегиаллик тарзида ўтади. Коллегиалликнинг моҳияти шундаки, аксарият ҳолларда, турли нуқтаи назар ўрганилиб, муроса чегарасини ўзида акс эттирувчи энг тўғри ечим топилади.
Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш бўйича комиссиялар келишиш деб ном олган жараёнда бевосита иштирок этади. Ушбу вазифага кўрсатилган ҳар бир номзод барча комиссия аъзолари иштирокининг таъминланиши шарт қилиб қўйилган ҳоким суҳбатидан ўтади. Бундан кўринадики, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) вазифасига номзодларга доир масала бўйича қабул қилинган ҳоким қарори коллегиаллик характерига эга.
Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ
ёзиб олди.
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔141
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил
Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг
🕔15:14, 23.07.2026
✔135
Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Батафсил
Умр моҳияти нимада?
🕔16:43, 04.06.2026
✔230
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил