Олчада бахт гормони бор дейишади, ростми?
— Олча B гуруҳи, шунингдек, PP, S витаминларига бой, — дейди умумий амалиёт шифокори Нозима Турдиева. — Бундан ташқари, олча таркибида фолий кислотаси, калий, калций ва темир моддаси ва яна кўплаб дармондорилар бор.
Олча меваси қон ивиши жараёнини секинлаштиради. Шунинг учун бу мева артерия томир атеросклерози, тромблар пайдо бўлиши ва камқонликни даволашда ёрдам беради. Олимлар олча таркибида халқ тилида бахт гормони деб аталадиган серотонин моддасини аниқлашган. Фолий кислотаси эса бош мияга қоннинг келишини таъминлайди. Бу эса асаб тизимига яхши таъсир кўрсатади.
Инфаркт ёки инсультни бошдан кечирган, шунингдек, юрак-қон томир тизимида муаммоси бўлган кишиларга олча ейиш тавсия килинади. Сабаби, олча таркибида жуда кўп кумарин моддаси бўлиб, у зарарланган тўқималарнинг тикланишига ёрдам беради.
Томоқ йўлида яллиғланиши бўлган ва аллергияга мойил кишиларга олча меваси тавсия қилинмайди.
Фотима СУЛТОНМУРОДОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил