Иқлим      Бош саҳифа

Қайноқ чўлдаги муздек сув

Юртимиздаги меъморий обидалару ноёб ёдгорликлар аждодларимизнинг буюк ақл-тафаккурга, чуқур билимга эга бўлганидан далолат. Ана шундай обидалардан бири Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида, халқаро аэропорт­нинг шундоқ ёнида, Самарқанд ва Бухорони боғловчи катта йўл бўйидаги сардобадир.

Қайноқ чўлдаги  муздек сув

Сардобанинг ўзи нима? Сув танқис бўлган ҳудудларда уни тўплаш ва муздай ҳолда сақлаш учун айлана деворли, юқори қисми аъло сифатли пишиқ ғишт ва ганчдан гумбаз шаклида махсус қурилган, атрофида сув кирадиган тешиклари бўлган ҳовуз. Шунингдек, сардобанинг «Совуқ сув» маъносини (форс-тожикча «сард» — «совуқ», «об» — «сув») англатувчи талқини ҳам мавжуд.

Ўнинчи асрда бунёд этилган мазкур иншоот шу ердаги Работи Малик карвонсаройи билан бирга ривожланиб келди. Карвонсаройнинг ўзи Бухоро ҳукмдори Шамсулмулк Носир ибн Иброҳим даврида (1068-1080) барпо этилган. Карвонсарой ҳамда сардобага ишлатилган қурилиш материаллари бир хил. Бу сардоба ҳам айнан ўша даврларда қурилганидан дарак беради. Ўтган вақт ичида иншоот бир неча бор таъмирланган.

Сардобанинг қурилиши, тузилиши ҳар қандай кишини ҳайратга солмай қўймайди. Деворининг қалинлиги 1,5 метр, диаметри 12 метр. Баландлиги сув остидан гумбази туйнугигача 18 метр. Сифатли, гилли пишган ғиштдан қурилган. Яна бир эътиборли томони — ён туйнуклар. Иншоотнинг цилиндр қисми тугаб, гумбаз бошланиши билан тўрт томонидан эни 1,1 метр, баландлиги 1,5 метр бўлган тўйнуклар қолдирилган. Ушбу тўйнуклар муҳим вазифани бажарган, албатта. Ичидаги сув ифлос бўлмаслиги учун атрофи девор билан ўралган.

Қишда қор-ёмғир сувлари кўмир ва туя жуни орқали тозаланиб (фильтрланиб), секинлик билан сардоба ичига йиғилган. Сувнинг яхши ва муздай сақланиши ҳамда сизот сувлар аралашиб кетмаслиги учун ҳовуз ганчли юмалоқ ғиштлар билан қопланган. Сув буғланишини камайтириш мақсадида ҳовузнинг усти ёпилган. Ғиштлар устидан саксовул кўмири тўшалиб, уч қават туя жунидан тайёрланган кигиз ташланган. Бунда саксовул кўмири ва кигиз сувни турли зарарли тузлару бактериялардан тозаловчи фильтр вазифасини бажарган. Ганч, пишган ғишт ва унинг тагига солинган мол териси сувнинг ерга шимилиб кетиши олдини олган. Маълумотларда келтирилишича, битта сардоба беш-етти йил давомида қурилган экан. Сардоба ёнида қоровулхона бўлган ва қаттиқ қўриқланган.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Геоэкологик барқарорлик:  Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини  асраш  масъулияти

Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти

🕔14:30, 22.10.2026 ✔12

Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида  экологик  хавфсиз  фаолият юритади

Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади

🕔13:24, 15.10.2026 ✔92

Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.

Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва  ҳаво  ифлосланишига  чидамлилиги оширилади

Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади

🕔13:15, 24.09.2026 ✔136

«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар