Янгиариқлик Тоҳир ота Авезов 1923 йили Қўриқтом қишлоғининг «Ширшоли» маҳалласида дунёга келган.
Айни ўн саккиз ёшга кирган йили машъум уруш бошланиб, ватан ҳимоясига отланган йигит беш йил фронт жанггоҳларида, ўт-олов ичида бўлиб, 1946 йили кўкси тўла орден-медаллар билан она юртига қайтди.
1965 — 1970 йилларда Хоразм давлат педагогика институтининг рус тили ва адабиёти факультетига сиртдан ўқиди ва бир пайтнинг ўзида мактабда муаллимлик қилди. Уруш ва турмуш қийинчиликлари билан ўқишга кеч кирган бўлса-да, бундан у ҳеч ҳам афсусланган эмас.
— Ҳозир ўйлаб қарасам, 42 – 47 ёшимда институтда ўқиган эканман, — деб эсга олади Тоҳир ота. — Ўша пайтларда вазият анча оғир эди. Олий маълумотлилар тақчил пайтлар. Ўқишда дарс бераётган, ўқиётганлар орасида ҳам ўзим каби фронт кўрган собиқ жангчилар бор эди.
Урушдан соғ-омон қайтдим, энди бор куч-ғайратимни ватан равнақига, ёш авлод тарбиясига бағишлайман, деб ишга киришган Тоҳир ота Авезов бутун умрини ўқитувчиликка сарф этди. Узоқ йиллар ёшлар тарбиясида ўз билим ва салоҳиятини аямай, 1985 йили етмиш ёшида нафақага чиққунча ҳалол меҳнат қилди.
Ота раҳматли аёли Бикажон она билан ўн бир нафар фарзандни эл корига ярайдиган қилиб ўстирди. Бу оилани том маънода ўқитувчилар сулоласи дейсиз. Оиланинг тўққиз фарзанди ота изидан бориб, ўқитувчилик касбини танлаган. Келинлари ва невараларининг ҳам кўпчилиги таълим соҳасида фидойилик билан хизмат қилиб келишмоқда.
Тўқсон уч ёшли Тоҳиржон ота Авезов саксонга яқин невара-чеваранинг бобоси. «Ширшоли» маҳалласида бирор тадбир йўқки, ота унда қатнашмаган бўлсин. У доим маҳалла аҳлига, ёшларга ўз ҳаёт йўлини ҳикоя қилишдан чарчамайди.
Маҳалла-кўй, ҳамкасблари ва шогирдлари орасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор отахон бугунги тинч, фаровон замонамизга шукроналар келтиради:
— Шукр, шу кунларга етдик. Юртимиз тинч, турмушимиз фаровон. Ҳеч қачон уруш бўлмасин. Тан соғлик, тинчлик бўлса, ҳамма нарсага эришса бўлади, — дея дуога қўл очади.
Болтабой МАТҚУРБОНОВ
Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси
🕔15:15, 23.07.2026
✔138
Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Батафсил
Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг
🕔15:14, 23.07.2026
✔131
Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада аниқ белгилаб беради.
Батафсил
Умр моҳияти нимада?
🕔16:43, 04.06.2026
✔225
Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.
Батафсил