«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
Батафсил— Икки йилдан бери ўқишга киролмаяпман. Абитуриентман. Агар бу йил ҳам тестдан ўтолмасам, ота-онам узатиб юбормоқчи.
Шуни ўйлаб кўп сиқиламан. Тез-тез тушкунликка тушиб қоляпман. Сал гап ҳам ўтиб кетади, кўнглимга қаттиқ оғриқ сезадиган бўлганман. Нима қилсам, бу руҳий толиқишдан қутуламан?
Азиза САМАНДАРОВА,
Бўстонлиқ тумани
Муштарийимизнинг ушбу саволига жавоб олиш учун психологга мурожаат қилдик:
— Бу кўп инсонда кузатиладиган ҳолат, — дейди психолог Шоира ИСОҚОВА. — Айниқса, балоғат ёшидаги йигит-қизларда кўпроқ учрайди. Бир сабабини ўзингиз айтибсиз. Қалб оғриғидан қутулиш йўллари эса кўп. Аввало, кўнгилни кенг қилинг, фақат яхши нарсалар, хайрли режалар ҳақида ўйласангиз, руҳий таскин топиб, унча-мунча салбий ҳис-туйғулардан халос бўласиз.
Шу ўринда сизга кўпчиликка бирдай асқотадиган айрим тавсияларни берган бўлардим. Жумладан, бирор бадиий ва бошқа қизиқарли китоб ўқинг. Кунига бир-икки соат ё ундан ҳам кўпроқ мутолаа қилсангиз, анча ўзингизга келиб қоласиз.
Иккинчидан, ўзингиз севган бирор юмуш билан шуғулланинг. Севимли иш билан машғул бўлиш қалб оғриғидаги энг яхши қўлланма саналиб, кўп касалликларнинг, айниқса, психологик муаммоларнинг шифоси ҳисобланади.
Учинчидан, ён-атрофингиздаги хушчақчақ, омадли одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, улардан энг фойдали жиҳатларни ўрганинг, ўрнак олинг. Чунки бу ҳам хаёлот оламида (руҳий жиҳатдан), ҳам амалий (жисмоний) томондан асқотиб, сизга ҳар жиҳатдан фойда бериши табиий.
Ўзингиз ёқтирган мусиқани тингланг. Куй-қўшиқ ҳар қандай инсонга руҳий таъсир кўрсатиб, кўнглини хушлайди, кайфиятни кўтариб, завқ беради. Ҳаётга муҳаббатини оширади. Илҳомлантиради.
Энг муҳими, олдингизга каттароқ, тайинли мақсадни қўйинг ва уни амалга оширишга жон-жаҳдингиз билан киришинг. Инсон асосан аниқ бир мақсади йўқлигидан, ҳаётда ўз ўрнини тополмаётганидан руҳий тушкун, аламзада бўлиб қолиши мумкин.
Арзимаган гапга ҳам кўнгил оғриши кўпинча шундан келиб чиқади. Шу боис ҳам ўз олдингизга мақсад қўйиб, шу йўлда тиним билмай ҳаракат қилсангиз, ортиқча руҳий толиқиш, кўнгилхиралик, қалб оғриғи, умуман, салбий ҳис-туйғулар, зарарли мулоқотларга вақт ҳам, шароит ҳам бўлмайди.
Ҳали ёшсиз, эртага соғлом оила қуришингиз, бекаму-кўст уй бекаси бўлиш учун ҳозирданоқ кўнгилни кенг тутишни, қалбни асрашни, руҳни тарбиялашни ўрганинг.
Меҳр МАЛИК
ёзиб олди.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил