Ҳомиладорлик даврида бўлажак онани бир қанча саволлар қийнайди. Атрофдагиларнинг ҳар хил фикрлар билдириб, турли маслаҳатлар бериши уларни иккилантириб қўяди.
Ҳомиладорлар учун керакли бўлган тавсияларни олий тоифали терапевт Дилфуза ОЧИЛОВАдан билиб оламиз.
Кўнгил нимани тусаса...
Ҳомиладор аёл кўнгли нимани тусаса, истеъмол қилиши керак. Бундай ҳолатда тана ўзига етишмаётган моддаларни талаб қилади. Парҳез тутиш тавсия этилмайди. Қорин дам бўладиган ва аллергик маҳсулотларни кам миқдорда истеъмол қилиш лозим. Мева ва сабзавотларни хоҳлаганча тановул қилиш мумкин. Айниқса, творог жуда фойдали маҳсулот. Аммо кўнгилга ёқмаса, ейиш шарт эмас. Творогдан ташқари ўзида кальций моддасини сақлайдиган бошқа сут маҳсулотлари ҳам яхши танлов. Шу билан бирга, кальций мол гўшти, жигар, тухум сариғи, товуқ гўштида ҳам мавжуд. Маккажўхори, сули, ёнғоқ, писта, қовоқ, карам, сабзи, бодрингда ҳам кальций моддаси бор. Мевалардан хурмо, апельсин, узумдан ҳам уни топиш мумкин. Аммо цитрус мевалар аллерген саналгани учун эҳтиёт бўлган маъқул. Айрим шифокорлар шоколадни тақиқлайди, лекин агар истак бўлса, оз миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Кўпчилик ҳомиладорлар кўк чойни фойдали санаб, унга ружу қўяди. Кўк чой танадаги фолий кислотасини ювиб чиқаради. Фолий эса ҳомиланинг илк ойларида ўсиши учун жуда муҳимдир. Ҳомиладорлик вақтида кўк чойдан воз кечган маъқул. Унинг ўрнига қайнатилган сув ёки табиий шарбатлар тавсия этилади.
Жисмоний машқлар
Бу даврда жисмоний машқлар тақиқланмайди. Бироқ уларни қисқартириш лозим. Аммо бадантарбиядан умуман воз кечиш ярамайди. Сакраш, ирғиш ва оғир спорт турларини бажариш мумкин эмас. Акс ҳолда, бу ҳомила тушишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳомила учун хавфли
Агар таблеткалар ўрнига ўсимликлар билан даволаниш йўли танланса, ўтларнинг таркибини яхшилаб ўқиб чиқиш керак. Ҳомиладорлик вақтида кўплаб ўсимликлар мумкин эмас. Жумладан алоэ, зирк, жамбил, саримсоқпиёз бачадон тонусига олиб келади. Маврак (шалфей) эса ҳомилада қон айланишини бузади. Ўрмон ер тути ва иттиканак ўти аллергия чақиради. Денгиз карами, исмалоқ, шовул эса ҳомила ўсишига салбий таъсир қилади. Қизилпойча (зверобой) онанинг қон босимини туширади.
Саёҳат яхши ҳордиқ
Бўлажак она компьютердан фойдаланганда ҳам баъзи қоидаларни унутмаслиги керак. Компьютер қаршисида соатлаб ўтириш мутлақо нотўғри. Ҳар бир соатда ўриндан туриб, оёқлар чигилини ёзиш керак. Сув ичиш ва стол атрофида айланиш мақсадга мувофиқ.
Агар бўлажак она ўзини яхши ҳис қилса, саёҳат жуда яхши ҳордиқ. Автобус, поезд, самолётда сафарга отланиш мумкин, фақат узоқ муддат ўтириб қолмаслик лозим.
Кўп аёллар бел оғриғи, шишлар, оёқдаги оғриқлар ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар туфайли ноқулайликни ҳис қилади. Бундан ташқари, боланинг соғлиғидан хавотирланиш, туғуруқдан қўрқиш натижасида асабийлашади. Ушбу қийинчиликларни енгиб ўтиш учун уқалаш яхши ёрдам бериши мумкин. Бу уқалаш енгилроқ тарзда бўлиши лозим. Кескин ҳаракатлар ва босишлар ҳам мумкин эмас. Бу усул онани ҳар хил асабий ҳолатлардан фориғ этиб, қон айланишини ҳам яхшилайди.
Озода ВАЛИЕВА,
тайёрлади
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔27
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔51
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔62
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил