Ёзнинг энг севимли ва тансиқ меваларидан бири гилоснинг инсон танаси учун бир қанча фойдали томонлари бор. У витаминларга бой бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ишини яхшилаш, овқат ҳазм қилиш тизимини фаоллаштириш ҳамда қон томир йўлларини ювиш каби вазифаларни бажаради.
Гилосда қувватлилик даражаси камлиги боис ортиқча вазн орттиришга сабаб бўлмайди. У асосан А, В, В2, Е витаминлари ва кальций, фтор, магний, темир, йод, мис, фосфор каби моддалардан иборат. Гилосдаги шакар моддаси танани глюкоза ва углеводлар билан таъминлайди.
Йод моддасига тўйинган бу мевани истеъмол қилиш, қалқонсимон без касаллиги билан оғриган беморларга ёрдам беради. Шунингдек, гилос балғам кўчириш хусусиятига эга бўлиб, йўталдан азият чеккан беморларнинг муаммосига тезда ечим бўлади. Бунинг учун мева шарбатини шакарсиз, иссиқ ҳароратда, бир кунда уч-тўрт маротаба ярим пиёладан ичиш тавсия этилади.
Тери ва ички аъзоларни тозалайди
Гилос терига ҳам ўз ижобий таъсирини ўтказиб, унинг таранглилигини оширади ва тозалайди. Қуруқ юз терисига ҳам гилосдан тайёрланган ниқоблар тавсия этилади. У юз терисини жуда яхши озиқлантиради. Турли тошма ва яраларнинг битишини тезлаштиради. Мева таркибидаги витамин ва минераллар тери билан бирга ички аъзоларни ҳам тозалашга ёрдам беради. Шунингдек, бу мевани қон босими ошганда, ревматизм (бод касаллиги), ортиқча вазндан азият чекканда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Данаги зарар
Кўпинча ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабаб ёш болалар гилосни данаги билан бирга ютиб юборади. Бу — хавфли. Унинг таркибида зарарли моддалар мавжуд бўлиб, кўп миқдорда истеъмол қилиниши ошқозон фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Бундан ташқари, гилос ошқозонда кислота миқдори ошиб кетганда, ошқозон яраси касаллигида, ўпканинг сурункали хасталиклари ва қандли диабетда тавсия этилмайди.
Озода ВАЛИЕВА,
тайёрлади
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил