«Тош ўрмон»га яна беш чақиримча қолди, у ёғига отда борамиз». Қалмирза оға айтгандай, отларга миндик ва олдинма-кейин бўлиб, йўлга тушдик.
Тўрт томон саҳро. Салкам 300 минг квадрат километр майдонни эгаллаган Қизилқум саҳросининг ҳайвонот ва наботот олами тамомила ўзгача. Узоқ-узоқлардан туя ва йилқи уюрлари, сал берироқда қўй-қўзилар ўтлаб юргани кўзга ташланади. Чўл қушларининг чуғур-чуғури тинмайди.
«Тош ўрмон» жойлашган ҳудудга бориш учун Навоийдан чиққан уловда қарийб саккиз соат юриш керак бўлади. Оралиқ масофа тўрт юз чақиримдан кўпроқ. Бунча йўл юриш айтишга осон. Аммо боргач, афсусланмайсиз. Чўлдаги мўъжиза сизни маҳлиё этиши аниқ. Беихтиёр: «Шунақа тинч, сокин жойлар ҳам бор экан-а?!», деб юборасиз.
Сўнгги пайтларда Учқудуқнинг Мингбулоқ овулидан ўттиз чақирим масофадаги Жарақудуқ дарасига келувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг сони кўпайиб қолди. Дарага шунча йўл босиб, тўқсон беш, юз миллион йиллик ноёб табиий объектни томоша қилгани келади. Айниқса, «Тош ўрмон»да бўлганлар аввало, тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва скелети, дарахт таналари, ҳатто, ўрдакбурун динозаврнинг тошга айланган болдир суякларини кўриб ҳайратга тушиши табиий. Шу ўринда унинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган, деган савол туғилади. Қадимда коинотдан учиб тушган метеоритларнинг денгизга тушиши натижасида унинг суви парланиб кетган. Натижада бу ерлар бир неча юз йиллар давомида чанг-тўзон гирдобида қолган, қуёш нури умуман тушмаган. Табиий, физик ва кимёвий жараёнлар натижасида денгиз атрофидаги ўрмонзорлар, сув ва қуруқликда яшовчи жониворларнинг бари тошга айланган. Бу илмий хулосани Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Буюк Биритания ҳамда канадалик олимлар ҳамкорлигидаги Халқаро экспедиция ҳам маъқуллаган.
«Тош ўрмон»га яқин ҳудуддаги тошларни ёриб, ўсган ёввойи жийдаларга узоқ тикилиб қолдим. Афсуски, кейинги йилларда ундаги тошларни бу ерга келиб-кетувчилар беармон ташиб кетаётган экан. Натижада унинг бугунги кўриниши кечагисидан фарқ қила бошлаган. Наҳотки, бундай қилиш мумкин эмаслигини баъзилар англаб етмаётган бўлса?!. Афсус...
Дунёнинг саноқли давлатларида бундай ноёб тошлар учрайди. Назаримда, бу бойлигимизни аллақачон бутун дунёга намойиш этиш фурсати етган.
Улуғбек АКТАМОВ
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил