Саломатлик      Бош саҳифа

Ревматизм: юрак унинг измида

— Ўқувчилик вақтимда синфдошларим орасида ревматизм билан оғриган бола бор эди.

Ревматизм: юрак унинг измида

Шифокор тавсияси билан у жисмоний тарбия дарсларидаги мураккаб машқлардан озод қилинар ва ҳар йили шифохонада даволанарди. Ҳозир ўша бола бутунлай соғайган. Бу касаллик маълум ёшдагина кузатиладими?

Дилнавоз КАРИМОВА,

Тошкент вилояти

— Халқ орасида ревматизм номини олган ўткир ревматик иситма инфекцион касаллик ҳисобланади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасининг олий тоифали ревматолог шифокори Ирода МАДИЕВА. — Касаллик асосан 7-15 ёш оралиғида кузатилгани боис, беморларнинг аксар қисми мактаб ўқувчиларидир. Баъзан ревматизмнинг яширин кечувчи шакллари катталар орасида ҳам учрайди. Зах ва намгарчилик вақтида — баҳор ҳамда кузда қўзғайди.

— Ревматизмни келтириб чиқарувчи сабаблар нима?

— Фарингит, ангина, тиш кариеси, гайморит каби касалликлар вақтида даволанмаганда, 10-18 кун ўтиб, ревматизмнинг бошланғич белгилари пайдо бўлиши мумкин. Бу белгиларга артрит ёки артралгия (бўғимнинг яллиғланиб, шишиб оғриши), кардит (юрак қаватларининг яллиғланиши), кичик хорея (номутаносиб ҳаракатлар), тери ости қавати тугунчаси киради. Бундан ташқари, ревматизм наслдан ҳам ўтиши мумкин. Оилада бир неча кишининг ревматик иситма билан оғриши ревматизмга нисбатан ирсий мойиллик борлигини кўрсатади. Шу боис, ота-онасидан бири ёки ҳар иккиси ревматизм билан касалланган болаларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

— Касаллик оқибатида кўпроқ қайси аъзолар шикастланади?

—  Йирик бўғимлар — тизза, болдир-товон, тирсак, билакнинг зарарланиши билан кечувчи ревматик полиартрит касалликнинг 75 фоизини ташкил қилади. Бунда яллиғланиш давомийлиги 1-2 ҳафтани ташкил қилиб, бўғимлардаги оғриқ кўчиб юрувчи характерга эга. Шунингдек, юракнинг зарарланиши ҳам тез-тез кузатилади. Юрак қаватларининг яллиғланиши антибактериал даводан сўнг тузалади. Аммо муолажалар етарли бўлмаган ҳолда юрак иллатини келтириб чиқариши мумкин. Агар ревматизмда асаб тизими зарарланган бўлса, номутаносиб ҳаракатлар: бош ва қўл-оёқларнинг қимирлаши, кўзнинг тез-тез учиши кузатилади.

— Ревматизмга ташхис қўйишдан олдин қандай текширув усуллари ўтказилади?

— Умумий қон таҳлили, ўткир яллиғланиш синамаси, қондаги оқсил фракцияси, ЭКГ, лозим бўлса, ЭхоКС ва кўкрак қафаси рентгенографияси ўтказилгач, текширув натижаларига қараб, ревматолог шифокор ташхис қўяди.

— Даволаниш қай тартибда олиб борилади?

 — Ревматизмни мунтазам, узоқ вақт даволаш керак. Муолажа шифохонада яллиғланишга қарши воситалар билан олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Агар беморда касаллик асоратлари намоён бўлса, улар ҳам инобатга олинади. Ўз вақтида даволанган ревматик иситма асоратсиз тузалиб кетади. Муолажа тўлиқ олиб борилмаса, юрак клапанлари зарарланиб, юрак хасталиклари юзага келиши хавфи бор. Бу эса ногиронлик, оғир ҳолатларда ўлим билан якунланиши мумкин. Бундай беморлар узоқ муддатли антибактериал даво чораларини олиши керак.

— Касалликка чалинмаслик учун нималарга аҳамият бериш керак?

— Иммунитетни мустаҳкамлаш, танани чиниқтириш, дармондорига бой овқатларни истеъмол қилиш, яллиғланиш ўчоқларини (томоқ оғриғи, бурун ва қулоқ касалликлари, тишлар чириши) вақтида даволаш керак. Мавсумга мос кийиниш, совуқ сувда чўмилиш ва ҳўл кийим кийишдан сақланиш ҳам муҳим. Наслида ревматизм билан оғриганлар совуқ ҳавода қалин кийиниши, яхна ичимликлардан тийилиши маъқул.

Дилроз АБРАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔113

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔172

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔258

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар