Саломатлик      Бош саҳифа

Қувват манбаи, асабнинг жилови

Чойнинг шифобахшлиги табобат илмида кўп бор исботланган. Халқимиз қишин-ёзин чой ичишни хуш кўради. Бу хуштаъм ичимлик танани совитиб, чанқоқни босади.

Қувват манбаи, асабнинг жилови

Бундан ташқари, у ҳазм қилиш тизимини ҳам йўлга солади.

Кимдир асабийлашса ёки кайфияти тушиб кетса, албатта, чой ичишни таклиф этамиз. Ҳордиқ чиқарувчи, тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлиши билан бирга, парҳез, шифобахш ва дори-дармон воситалари қаторига ҳам киради. Демак, у қувватнинг манбаи, асабнинг жиловидир.

— Халқ табобатида чой ич кетиш, иштаҳасизлик, бош ва тиш оғриқлари, шамоллаш, қон босими, юрак хасталиги, буйрак ва жигар касалликлари, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг издан чиқиши кабиларни даволашда қўлланилган, — дейди умумий амалиёт шифокори Дилноза РАҲМАТУЛЛАЕВА. — У нафас олиш аъзоларига ижобий таъсир этади, ақлни пешлайди, қонни тозалайди, оғиздаги нохуш ҳидни йўқотади, пешоб ҳайдайди, жигар ва қон томирларидаги тиқилмаларни очади.

Илмий тадқиқотларга қараганда, кўк чой истеъмол қилувчилар кўпчиликни ташкил этар экан. Кунига икки пиёла кўк чой ичиш аёл киши учун фойдалидир. Чунки кўк чой тушкунликка тушиб қолишнинг олдини олади. Хотирани кучайтиради, тиш эмалини емирилишдан ҳимоя қилади, нафас олиш тизимини яхшилайди, кўкрак бези саратони хавфини камайтиради, ошқозонда сурункали яллиғланишни бартараф этади.

Лекин чой ичишнинг ҳам ўз меъёри бор. Айниқса, гастрит, буйрак тоши касалликларида, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳамда болаларга иссиқ ва аччиқ чой ичиш тавсия этилмайди.

Инсон бир кун давомида икки-уч литр суюқлик ичиши керак. Шу суюқликнинг 0,8 — 1 литрини чой ташкил этиши меъёр сифатида белгиланган.

Бизда бир қизиқ одат бор: овқатланиш пайтида дастурхонимизда, албатта, чой бўлиши керак. Бу нотўғри. Сабаби овқат орқали танамизга кирадиган моддалар, микроэлементлар асосан темир, кальций моддаси танамизга сингмасдан туриб чой орқали чиқиб кетади. Шунинг учун овқатлангач, ярим соатдан сўнг чой ичиш керак.

Буни қарангки, чой ичишнинг ҳам ўз қоидалари бор экан. Чой дамлангандан икки дақиқа ичида ичиш одамни тинчлантиради. Беш дақиқа оралиғида ичиш эса иш қобилияти тикланишини таъминлайди. Ундан кейинги вақтда истеъмол қилиш, албатта, чанқоқни босади.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔91

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

Саломатлик посбонлари фаолияти депутатлар нигоҳида

🕔16:45, 26.02.2026 ✔132

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий хизмат сифатини ошириш депутатларнинг доимий назоратида турган масалалардан.

Батафсил
«Фаст-фуд»  ва газли  ичимликлар асосий  қобилиятларини сусайтиради

«Фаст-фуд» ва газли ичимликлар асосий қобилиятларини сусайтиради

🕔08:48, 05.02.2026 ✔176

Олимлар «фаст-фуд» ва ширин газли ичимлик­лар нафақат семиришга, балки когнитив назоратни йўқотилишига сабаб бўлишини исботлашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар