Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
Батафсил— Кейинги пайтда белим тўсатдан «тутиб» қолиб, қаттиқ оғриқ беради. Шифокорга учрашдим. «Сизда остеохондроз бор экан» деди. Бундай ҳолатда кимга мурожаат қилиш керак?
— Белдаги бундай оғриқ одатда кутилмаганда хуруж қилади, — дейди Жамият саломатлиги ва соғликни сақлашни ташкил этиш институти катта илмий ходими Гулдона УМАРОВА. — Оғриқни бемор илгари ҳам бир-икки ҳис этган бўлади, албатта. Бироқ бунга ҳамма ҳам эътибор бермайди. Ушбу хасталик кун бўйи ўтириб ишлайдиганларда кўп учрайди. Бунда мушакларга оғирлик тушиш мувозанати бузилиб, бир мушакка юк кўп тушади, бошқаси «бекор» қолади. Шунингдек, бу касаллик бадантарбия, очиқ ҳавода пиёда юриш ёки бирор жисмоний машқларни бажаришга ҳам лоқайдлик билан қараш оқибатидир. Аслида бундай ҳаракатлар ва фаоллик кўпгина касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Бел оғриғига аксарият ҳолларда умуртқа поғонаси хасталиги (остеохондроз), умуртқа поғонасининг қийшайиши (сколиоз), турли жароҳатлар, орқа мия нервларининг касалланиши (радикулит), янги пайдо бўлган шишлар (ўсмалар) ва бошқалар сабаб бўлади. Бел оғриғини келтириб чиқаришда улар орасида остеохондрозни биринчи ўринга қўйиш мумкин.
Касаллик бошида ҳеч бир аломатларсиз кечади. Ёқимсиз оғриқ эса, умуртқалар орасидаги дисклар юпқалашиб, асаб толалари қисила бошлаганда сезилади. Кейинги босқич яллиғланиш. Бунда шиш юзага келиб, асаб толаларини янада кучлироқ сиқиб қўяди. Остеохондроз ташқаридан умуртқа поғонасининг қийшайиши ва ҳаракат чекланиши билан ўзини намоён қилади. Бунда умуртқа поғонасининг бел қисмида кучли оғриқ пайдо бўлади. Бемор ётганда оғриқ сусаяди. Хўш, бунда қайси шифокорга мурожаат қилиш керак? Албатта, олдин терапевтга. У эса олинган таҳлиллар натижаларига қараб, муолажа тайинлайди ёки шу соҳа мутахассисига йўлланма беради.
Остеохондроз сабаб бел оғриғи хуруж қилганда беморга қандай биринчи ёрдам кўрсатиш керак? Аввало, оғриқни сусайтириш учун уни қаттиқ ва текис ўринга ётқизиб қўйиш лозим. Шифокор келгунча унга бирор оғриқни қолдирувчи дори берса бўлади. Шундаям дозасини кўпайтириб юбормаслик керак. Акс ҳолда шифокор аниқ ташхис қўя олмаслиги мумкин.
Бемор ётиши керак. Даволаш эса, қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Оғриқни қолдириш. Буни уй шароити ёки шифохонада қилса ҳам бўлади. Беморга компресс қўйилади, дорилар суртилади ёки оғриқсизлантирувчи воситалар берилади;
2. Томирларни кенгайтирувчи ва оғриқсизлантирувчи препаратларни ўз ичига олган муолажа ўтказилади;
3. Уқалаш, физиотерапия, зарур препаратларни киритиш каби неврологик муолажа усуллари қўлланилади;
4. Тикланиш босқичи уй ёки шифохонада ўтказилиши мумкин.
Даволаш курсидан сўнг касаллик қайталаниши олдини олувчи тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Айнан, кўпроқ ҳаракатланиш, беморнинг касби ўтириб ишлашни тақозо этса, ҳар соатда танаффус қилиб, ҳаракат қилишга ўтиши керак. Шунингдек, қаттиқ ва текис ўринда ухлаш ҳамда тана вазнининг ошиб кетмаслигини назорат қилиш лозим.
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил