Иқлим      Бош саҳифа

«ОҚ ТОҒЛАРНИ ИЗЛАДИМ, ҚОРА ТОҒЛАР ДУЧ КЕЛДИ...»

Зомин ва Нурота тизма тоғларини Жиззах яқинидаги Илонўтди дараси ажратиб туради. Бу жойни туб аҳоли Амир Темур дарвозаси ёки ғори деб ҳам атайди.

«ОҚ ТОҒЛАРНИ ИЗЛАДИМ, ҚОРА ТОҒЛАР ДУЧ КЕЛДИ...»

Ғор пастидан оқувчи Сангзор дарёси икки тоғ тизмасининг табиий чегараси ҳисобланади. Илонўтди дарасидан кейин Нурота тоғ тизмалари Қўшработ туманига келиб иккига — Оқтов ва Қоратовга ажралади. Ўша тоғларнинг ҳар иккаласи тугайдиган (Нуротага қараб йўналган) жойидан яйловлар, Қизилқум саҳроси, Буюк Турон пасттекислиги бошланади.

Жиззах, Самарқанд ҳамда Навоий воҳалари харитасига қараса­нгиз, унда Нурота тоғ тизмаларининг бор бўй-бастини кўриш мумкин. Тўшига булутлар бош қўйган мағрур чўққилар, қояларни ёриб ўтган даралар, бир-бирига туташ қир-адирлар ястаниб ётибди.

Нурота тоғидаги Заргар чўққиси денгиз сатҳидан 2170 метр, Оқтовдаги Лангар чўққи эса 2005 метр баландликда жойлашган. Шу ерлик одамлар ишонадиган афсонага кўра, Ҳазрати Нуҳ аллайҳиссалом лангар ташлаган жой, айнан шу чўққи эмиш.

Қизилқум чўллари билан чегарадош Нурота тоғ тизмасининг ҳайвонот ва ўсимликлар олами жуда хилма-хил. Кўтарилиш қийин бўлган қояларда, тоғ ёнбағирларидаги чангалзорларда қоплонлар яшайди. Ана шу биологик хилма-хилликни табиий ҳолда сақлаб қолиш, илмий асосда ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадида 1975 йилда Фориш тумани сарҳадларида давлат томонидан Нурота қўриқхонаси ташкил этилган. Аммо унинг Самарқанд, Навоий вилоятларидаги қисми бугун қаровсиз ҳолда. Бу ерда минглаб доривор гиёҳ, дов-дарахт, парранда-ю, даррандаларнинг ноёб турлари учрайди.

Нурота заминидан етишиб чиққан Оқсоқолота, Нурота, Қарнабота, Оқтўнлиота, Қўчқорота, Арслонота, Кўктўнлиота ҳақида кўпчилик эшитган, албатта. Бу зотлар маънавий юксак, жисмонан бақувват, ақлан баркамол инсонлар бўлиб, тоғу тошлар, адирлар ва қирларда қўним топишган. Бу сўлим гўшаларда ноёб дарахтларни учратасиз. Ҳатто, дунёнинг кўпгина жойларида мутлақо учрамайдиган савр дарахти ҳам ана шу тоғларда ўсади. Авлиёсифат аждодларимизнинг мана шу ерда яшаб қолишига ана шу омиллар сабаб бўлгандир балки. Агар бу жойларни пиёда кезсангиз, таърифлаб бўлмас гўзал манзаралар, олам-олам завқ ва таассуротларни туюшингиз аниқ.

Оқтов ва Қоратов чўққилари ва кенгликларини, ҳар бир сўқмоғи-ю, дараси, сойларини ўрганиш учун бир инсоннинг умри камлик қилиши аниқ. Негаки, ҳар бир тош, ҳар бир ғор, ҳар бир ботиқ ва булоқ ҳақида батафсил маълумот тўплаш талаб этилади. Нурота тоғ тизмаларининг Оқтов ва Қоратовидаги герцин тоғ бурмаланиши бундан миллион йиллар муқаддам шаклланган бўлиб, текисликлари неоген даврида ҳозирги кўринишини ола бошлаган.

Бугун одам нафас олишга қийналадиган улкан ва тиғиз шаҳарлар олдида Оқтов ва Қоратовлар том маънода жаннатдай кўриниши, шубҳасиз. Зеро, шоир бир шеърида Оқтов ва Қоратовни мадҳ этганидек:

Оқ тоғларни изладим,

Қора тоғлар дуч келди.

Қора тоғлар қучоғини кездим, ёронлар,

Оқ тоғларга етгунча.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

🕔15:51, 27.11.2025 ✔54

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

Батафсил
Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

🕔15:24, 20.11.2025 ✔32

Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

Батафсил
Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

🕔15:54, 13.11.2025 ✔64

Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қатъий чоралар кўриш бошланди:  Тоза ҳавони  таъминлаш учун  муросага  ўрин  йўқ

    Қатъий чоралар кўриш бошланди: Тоза ҳавони таъминлаш учун муросага ўрин йўқ

    Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва атрофида кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси жамоатчиликда чуқур ташвиш уйғотмоқда. Пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётган бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этади.

    ✔ 54    🕔 15:51, 27.11.2025
  • Уйингиз  ичидаги  экологик муҳит  қандай?

    Уйингиз ичидаги экологик муҳит қандай?

    Беш ёшли Азизбек қишда ҳам, ёзда ҳам тез-тез шамоллайди, йўталади, аксиради.

    ✔ 32    🕔 15:24, 20.11.2025
  • Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Иссиқхона газлари 50 фоизгача камайтирилади

    Ўзбекистон Париж битимига мувофиқ ўзининг 3-Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссасини (ММБҲ 3.0) эълон қилди. Миллий шароитлар ва имкониятларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «2010 йил даражасига нисбатан 2035 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари ташламалари (яъни уларнинг интенсивлиги)ни 50 фоизга камайтириш» мажбуриятини олди.

    ✔ 64    🕔 15:54, 13.11.2025
  • Қашқадарёда бир метр куб  сув таннархи қанчага  тушяпти?

    Қашқадарёда бир метр куб сув таннархи қанчага тушяпти?

    Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Қашқадарё вилоят сув хўжалиги тарихи музейи биносида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан талабалар билан учрашув ўтказилиб, музей кўргазмалари билан таништирилди.

    ✔ 90    🕔 16:34, 30.10.2025
  • Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ  атрофида атмосфера  мониторинг  қилинади

    Сессия қарори асосида «Навоийазот» АЖ атрофида атмосфера мониторинг қилинади

    Саноат корхоналари мамлакатда иқтисодий тараққиётнинг бош омили саналади. Уларда минглаб элдошларимиз меҳнат қилар экан, биринчи навбатда ўз оиласи фаровонлигини таъминлаётганидан мамнун, албатта.

    ✔ 84    🕔 09:23, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар