Саломатлик      Бош саҳифа

Биз ухлаётганда ишлайди

— Чет элга борганда вақтлар орасидаги фарқни енгиш осон бўлмас экан. Бу қаттиқ толиқтираркан, кучли ланжлик юзага келиб, кун бўйи уйқусираб юраркансиз.

Бу жараённи тезроқ енгиб ўтишнинг бирон йўли борми?

Қаҳрамон ШАВҚИЕВ,

Ғиждувон тумани

— Бор, албатта. Бу хорижий давлатларга саёҳат қилганларда, яқинда бориб ишлаётганларда кўп кузатиладиган ҳолат, — дейди физиолог мутахассис ­Марат БАКИЕВ. — Бунда ички биологик соат «адашиб кетади». Негаки, ўз юртида тунда мазза қилиб ухлаб ётадиган пайтида, хорижда кундуз куни бўлади ва уйғоқ юришга тўғри келади. Бу ҳолатга жетлаг (jetlag — кундузги ва тунги ритмнинг алмашиб кетиши), дея ном берилган. Бир-биридан саккиз-ўн соат фарқ қиладиган кун-тун ритми исталган кишини қийнаб қўйиши мумкин.

Буни бартараф этиш мумкин, албатта. Стэнфорд университети олимлари буни тажриба қилиб ҳам кўрган. Ана шундай вақт фарқи мавжуд давлатга ишлашга ёки саёҳатга борган кишига тунда қисқа муддатга чироқ ёқиб таъсир ўтказилади. Чунки бу ички биологик соатни «қайта юкланиш»га мажбур этади. Тунда ухлаб ётган кишига бир соат ёрқин чироқ (стробоскоп) билан таъсир этиш, ички биологик соатни тахминан 2 соатга ортга сураркан.

Хўш, бу қандай ишлайди? Олимларнинг айтишича, ёрқин ёруғлик билан ухлаётган кишига таъсир кўрсатиш (қовоқлар юмуқ бўлганда ҳам кўзлар ёрқин ёруғликни қабул қила олади) орқали мияга мос сигналлар жўнатилади. Мия эса буни кун узайди, деб тушуниб, ички биологик соатни қайтадан ишга туширади. Шундай қилиб, одамда уйқу келиши ортга сурилиб боради ва тез орада маҳаллий вақтга мослашиб олади.

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар