Жажжи жуссасига ҳарбийча кийим ярашган, кўксида юртимиз байроғи акс этган ёрлиқ тақиб олган ўқувчилар саҳнага шахдам қадам ташлаб чиқиб келишди. Сўнг жўр бўлиб қўшиқ куйлашди.
Юнусобод туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ташкил этилган тадбирда ўқувчиларнинг ана шундай чиройли чиқишлари, Ватан ҳақидаги шеърлари, куй-қўшиқлари йиғилганларни тўлқинлантириб юборди.
— Тадбирни ўтказишдан мақсад, болаларимиз қалбида ватанпарварлик ҳиссини ошириш, тинчлигимизни қадрлашга ўргатишдир, — дейди мактаб директори Гулноз Мирбабаева. — Ўқувчилар ҳам бу тадбирга катта қизиқиш билан тайёрланишди.
Тадбирга ташриф буюрган уруш фахрийлари ва мактабнинг 1938 йилги битирувчилари ўқувчиларга ўз хотиралари, уруш даврида халқимиз бошдан кечирган кунлар ҳақида гапириб беришди.
— Мен машҳур раққоса Тамарахоним рақсини ижро этдим, — дейди рақси билан ҳаммани лол қилган 5-синф ўқувчиси Саида Жўраева. — Тадбирга келган боболаримиздан билдимки, уруш йилларида Тамарахоним ва унинг шогирдлари фронтдаги аскарлар орасида юриб, концертлар берган экан.
Ўз мухбиримиз
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил