Саломатлик      Бош саҳифа

БЕЛИМ ОҒРИЯПТИ

сабаби ошқозоности бези яллиғланиши экан

Айримлар, айниқса, ёғли, шўр, аччиқ таомлар истеъмол қилишни яхши кўрадиганлар, бора-бора қорин соҳасида ва белга ҳам берувчи кучли оғриқдан азият чекиб қолади. Шифокор бундай ҳолларда беморнинг умумий аҳволини кўриб-текшириб, панкреатит, дея ташхис қўяди. Хўш, панкреатитнинг ўзи нима ва келиб чиқиши сабаблари қандай? Хуруж қилганда нима қилиш керак?

БЕЛИМ ОҒРИЯПТИ

— Панкреатит — бу ошқозоности безининг яллиғланишидир, — дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш институти катта илмий ходими Азиза ШИРИНОВА. — Ўт пуфагининг тошлари, турли ўсмалар ёки сариқ сув олган шиш (киста)лар темир моддаси оқиши йўлларини тўсиб қўйиши панкреатит пайдо бўлишига сабаб бўлади. Натижада овқат ҳазм қилишда иштирок этадиган ва ингичка ичакка тушадиган ферментли меъда шираси йўли тўсилиб қолади. Ферментли меъда шираси йиғилиб, ошқозоности безининг тўқималарини зарарлай бошлайди. Бу жараён аутолиз (лотинчадан «ўз-ўзини ҳазм қилиш»), дейилади.

Умуман, ошқозон-ичак касалликлари бел атрофида айлана оғриқ ҳосил қилади ҳам. Буларга ошқозоности безининг яллиғланиши, кўричак, йўғон ичак яллиғланиши (колит), ингичка ичак яллиғланиши (энтерит), ўн икки бармоқ ичак касалликлари, яралар ва ошқозоннинг бошқа хасталикларини мисол келтириш мумкин.

Айнан панкреатит хуружи пайтида кутилмаганда кескин ва кучли оғриқ пайдо бўлади. Кучли оғриқ ўтирганда ёки тана олдинга энгаштирилганда сусаяди. Ётган ҳолатда ҳам ёки тураётганда ҳам бел соҳасида оғриқ сезилса, бу ошқозоности бези яллиғланиши эканидан далолат.

Ошқозоности бези яллиғланишидаги оғриқ кучли иситмалаш, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қориннинг дам бўлиши, ҳиқичоқ тутиши, ҳансираш ва кўкракости соҳасида ёқимсиз симиллаш билан ҳам намоён бўлади. Панкреатит бошқа касалликлар каби қўққисдан пайдо бўлмайди, балки йиллар давомида яширин ривожланади. Агар овқатлангандан 15 дақиқадан сўнг қисқа вақтда ўтиб кетувчи кучсиз оғриқ сезилса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади. Хўш, бунда қайси шифокорга мурожаат қилиш керак? Албатта, терапевт ёки гастроэнтеролог мутахассисга. Касалликнинг ўткир панкреатит турида эса тез ёрдам чақирган маъқул. У етиб келгунча қуйидаги чораларни кўриш тавсия этилади:

1. Беморни танасини сал олдинга энгаштирган ҳолда ўтқазиб қўйиш;

2. Таом бермаслик;

3. Ҳар ярим соатда чорак стакан сув ичириб туриш;

4. Бел томондан ошқозоности бези соҳасига муздай бирор нарса қўйиш.

Ўткир панкреатитда бемор шифохонага ётқизилади. Сурункали панкреатитда мутахассис парҳезга қатъий амал қилишни тавсия этади. Чўзилиб кетган сурункали панкреатитда шифокор ферментли препаратларни тайинлаши мумкин.

 

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар