Ҳозир айни ғарқ пишган мевалардан бири тут таркибидаги шира қонни кўпайтириш ва тозалашга ёрдам беради. Томоқ оғриғи ва шамоллаганда эса тут барги қайнатмаси иситмани туширади, чанқоқни босади.
Оғиз бўшлиғи хасталиклари, оғиз еликиши (стоматит), парадонтоз, яра ва томоқ касалликларида шотут мевасидан тайёрланган дамлама билан томоқни ғарғара қилиш тузук наф беради. Дамлама икки ошқошиқ эзиб майдаланган шотут меваси устидан 200 грамм қайноқ сув қуйиб тайёрланади.
Қанд миқдори ошганда яхшилаб ювилган тут барги майдаланиб, 2 ошқошиғига 1 пиёла қайноқ сув қуйилади ва бир кеча термосда дамлаб қўйилади. Сўнг кун давомида чой ўрнига 1-2 қултумдан 10 кун давомида ичилади.
Оқ тут қалқонсимон без касалликларига фойда. Бунинг учун ҳар куни эрталаб уч дона тут меваси истеъмол қилиш керак. Сабаби, бу вақтда қалқонсимон без жуда фаол бўлиб, дармондорилар таъсирида ўзидан янада кўпроқ йод ишлаб чиқаради.
Ревматизмни даволашда тут барги ва шохлари яхшилаб ювилиб, майда қилиб чопилади. Катта идишга солиб, ичига шохлар юзасини кўмгунича сув қуйилади ва 2 соатга газ печига қўйилади. Идишдаги қайнатмани тоғорачага қуйиб, оёқ учун ванна қилинади. Иссиқ баргларни оғриётган жойга ёпиштириб, усти тоза мато ва жун рўмол билан ўралади. Муолажа ётишдан олдин бажарилади. 4-5 марталик даво курсидан кейин оёқлардаги оғриқ камаяди.
Тузлаб қуритилган тут ичбуруғни даволайди. Буйрак, юрак-қон томир касалликларини даволашда эса тут меваси танани ортиқча суюқликдан тозаловчи, пешоб ҳайдовчи воситадир. Тутни овқатланишдан олдин истеъмол қилиш лозим, шунда ошқозонга зарари тегмайди. Бироқ ичак хасталиклари, қандли диабет, қон босими хасталиги бор кишиларга меъёридан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил