Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилҲисор тоғ тизмаларининг Сангардагига кўтарилиш осон эмас. Тоғ йўли нотекис, тор, хавфли. Биз чиққан машина ҳайдовчиси тоғ йўлида юравериб ўрганиб кетган, шекилли, пинагини ҳам бузмайди. Аммо жуда ҳушёр. Улов юритгичи ўкиради, машина юқорига ўрлайди. Тошқину сел ўпирган жарликлар лабидан ўтаётганда юрагинг беихтиёр «шиғғ» этиб кетади... Ниҳоят, манзилга етдик.
Денгиз сатҳидан уч минг метрдан баландроқда жойлашган Сангардак шаршараси мамлакатимиздаги ноёб, мўъжиза масканларидан биридир. Шаршара этагида туриб, баланддан шовқин солганча пастга ёйилиб тушаётган сувга таъриф бериш қийин. Ҳайрат мени чулғаб олганди. Буни пайқаган шу ерлик Нурали бобо сўзлай кетди:
— Биз томонларда қишда тоғларга қор жуда қалин ёғади. Ҳатто, ёзда ҳам эримайди. Шу қорлар қишин-ёзин текисликлару далаларни обиҳаёт билан таъминлайди. Сангардак шаршараси ҳам сувни мана шу тоғдан олади.
Чиндан ҳам, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидаги Сангардак шаршараси узоқ вақтдан бери одамларни ҳайратлантириб келади. Шовуллаган шаршара бир неча ўн булоқлар, жилғалар сувини ўзида жамлаб анча юқоридан пастга тушади. Май-июлда суви жуда кўпаяди. Бу вақтда шаршарани кўришга келувчилар сони ҳам кескин ортади. Хорижлик сайёҳлар ҳам тез-тез ташриф буюради.
Бахмал ўтлардаги майда сув томчилари гўёки чор-атрофга жавоҳир зарралари сочилгандак қуёш нурида жилваланади. Фавқулодда чиройли манзара. Юқоридан тушаётган сувдан кўринмаса-да, қандайдир қувват таралади, унга яқинлашиб буни ўзингиз ҳам сезасиз. Бу куч инсонни ҳам суриб юбориши ҳеч гап эмас. Маҳаллий аҳоли уни сувнинг шамоли, деб атайди. Шу боис катта сув тушаётган жойни узоқроқдан туриб томоша қилишади.
Сангардакдаги ажойиб манзарани кўриб, сал олдинроқ Усмонийлар даврида яшаган турк адмирали ва сайёҳи Сейди Али Реиснинг «Мамлакатлар кўзгуси» («Мурот ул-Мемолик») китобида ўқиган маълумотим ёдимга тушди. Асарда «Ўзбек султонларидан Темур Султон номи билан аталувчи ерга келдик-да, салдан кейин Сангардак тоғидан ошиб ўтдик. Тоғдан ёмғир ёққандек сув томчилари тўхтовсиз, узилмасдан томчилаб тушиб турарди. Тоғ этагидаги ана шу томчилардан бир катта сув ҳосил бўлар экан. У ерда Ҳақ таолонинг қудратини, мўъжизасини томоша қилдик», деган сўзлар келтирилади.
Чиндан ҳам, ушбу эътирофда ҳеч қандай муболаға йўқ. Сангардак шаршараси азалдан одамлар томоша қилиб завқ оладиган, ҳордиқ чиқарадиган бетакрор гўша бўлган.
Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.
БатафсилДунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
БатафсилБугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.
Батафсил