Иқлим      Бош саҳифа

Қирқ қиз булоғи

Олмалиқ шаҳридан 6 километр ғарбда Кўл ота қишлоғи бор. Унинг юқори томонидаги тоғ этагида 40 та булоқ қайнаб ётибди.

Қирқ қиз булоғи

Ажабланарлиси, қирқ булоқнинг таъми қирқ хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардга даъво эканини тасдиқлаган. Бу ер ҳозирги пайтда зиёратгоҳга айланган. Юртимиз ва қўшни республикаларнинг турли вилоятларидан юзлаб зиёратчилар ташриф буюришади.
Маҳаллий аҳоли тилидаги ривоятга кўра, қадимда бу жойларда бир подшоҳ ҳукм сурган. Унинг ёлғиз қизи бўлган экан. Азалдан бу ерлар обод ва олтинга бой бўлгани учун мазкур заминга кўп мамлакат ҳукмдорлари кўз тиккан. Бир куни ёв бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ душман сон-саноқсиз эди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, тоққа яширинишни амр этади. Душман изма-из таъқиб этаётган малика сўнгги илинжни қаршисидаги асов дарёдан топади. Ор-номус қадри, эрк ва жасорат туйғуси малика ва унинг канизаклари томирида шу дарёдан ҳам кучлироқ, шиддатлироқ жўш урардики, бу куч уларга бир сония ҳам ўйлашга изн бермади. Лаҳза ўтмай, юракдаги куч ва шиддат асов дарё билан қоришиб кетди...
Орадан йиллар ўтиб, дарёнинг қуйи қисмида Кўл ота қишлоғи бун­ёд бўлади. Дарё қуриб, уларнинг ўрнида қирқта булоқ чиқади. Шунда маҳаллий аҳоли ота-боболари айтиб кетган ҳикояни — қирқ қиз ривоятини эслашади ва унга Қирққиз булоқ дея ном беришади. 
Ҳозир ҳам бу ер одамлар билан гавжум. Маҳаллий аҳоли миллий байрамларни ҳам шу ерда нишонлашяпти.




Ўхшаш мақолалар

Каспийни  ҳам Орол  тақдири кутмоқдами?

Каспийни ҳам Орол тақдири кутмоқдами?

🕔15:01, 11.06.2026 ✔76

Дунёдаги энг йирик ички сув ҳавзаси ҳисобланган Каспий денгизининг сув сатҳи тобора пасайиб бормоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури хабар берди.

Батафсил
Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг  аҳамияти нимада?

Сел ва ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувларнинг аҳамияти нимада?

🕔16:58, 04.06.2026 ✔88

Дунёда иқлими ўзгариши таъсирида тоғ музликларининг қисқариши, ёғинларнинг нотекис тақсимланиши, қурғоқчилик даврларининг ортиши ҳамда сел-тошқин ҳодисаларининг кўпайиши кузатилмоқда. Шу боис мамлакатимизда сув ресурсларини тежаш, мавжуд сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва сел ҳамда ёмғир сувларини тўплашга қаратилган ёндашувлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги:  муаммо  ва ечимлар

Ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар

🕔16:57, 04.06.2026 ✔91

Бугунги кунда бутун дунёда, хусусан, Марказий Осиё минтақасида кузатилаётган глобал иқлим ўзгаришлари, сув ресурсларининг тақчиллиги ва биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари доимий халқаро ҳамкорликни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар