Халқ билан      Бош саҳифа

«ИШНИНГ КЎЗИ»НИ БИЛГАН ТОМОРҚАЧИ

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак», деган тамойил ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бораётганини сезяпсизми? Давлат хизматчилари хонада ўтириб эмас, балки жойларга чиқиб, ҳақиқий вазият билан бевосита танишмоқда. Одамлар билан юзма-юз суҳбат қуриб, уларнинг дарду ташвиши ва истакларига қулоқ солмоқда. Шу тарзда кўплаб муаммолар ҳам ечим топяпти.   

«ИШНИНГ КЎЗИ»НИ БИЛГАН ТОМОРҚАЧИ

Айтиш ўринлики, ишчи гуруҳлар хонадонларга кирганда фақат муаммолар ёки камчиликни қайд этибгина қолмасдан, аҳолидан таклиф ва ташаббуслар ҳам олмоқда. Мулоқотлар чоғида фуқароларни тадбиркорликка ундаш, томорқадан унумли фойдаланиш вазифаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.

Наманган вилояти Поп тумани Ўрта Хонобод маҳалласининг ташаббускор тадбиркорларидан бири Жавоҳир Орипов айни пайтда          6 сотихли ерда иккита лимонарий ташкил этган. Дастлабкисига 2010 йилда лимон кўчатлари экилган эди, олинган даромад эвазига иккинчиси ҳам қуриб битказилди. Ҳозирда бу ерда жами 100 туп лимондан мўл ҳосил олинмоқда. Томорқачи бу ердан 2017 йилда 15 миллион сўмлик даромад қилди. Тадбиркор келгусида бир гектар адирлик жойда лимонарий ташкил этишни мўлжалламоқда.

Туман маҳалласининг Амир Темур кўчасида яшовчи Муҳиддин Хайриддинов хонадони ҳам томорқадан унумли ва омилкорлик билан фойдаланаётган экан. Уларнинг 15 сотихли томорқасида саримсоқ, пиёз, кўкатлар экилган. Бундан ташқари, ҳовли четларида ёнғоқ, ўрик, гилос, олча, анор, бодом каби мевали дарахтлар тартибли экилган. Ташкил этилган 1,5 сотихли лимонарийда 40 туп етти йиллик лимон дарахти баравж ўсмоқда. Жорий йилда лимоннинг ўзидан бир тоннадан зиёд ҳосил олиниб, оила иқтисодиётига 7 миллион қўшимча даромад кирди.

Муҳиддин ака 2017 йилда 7 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхонани замонавий тарзда қайта қурди ва кенгайтирди. Оиланинг барча аъзолари турли тармоқларда доимий иш ўринларига эга бўлишига қарамай, томорқадан унумли фойдаланиш, қўшимча даромад топиш йўлида тинимсиз изланаётгани диққатга сазовор.

Наманган вилояти Поп туманидаги маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур хонадон тажрибасини маҳалла аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш бўйича сектор ишчи гуруҳи ва маҳалла фаолларига тавсиялар берилди.

Шу маҳалладаги Уйғуробод кўчаси 33-уйда истиқомат қилувчи тадбиркор Давронжон Зуҳуралиев хонадони аҳли ёғочга ишлов бериш цехида қизғин меҳнат билан банд экан.

Уста 2014 йилда банкдан ёғоч кесиш ускунаси сотиб олиш учун 35 миллион сўм кредит олган ва ишларни бошлаган экан. 2016 йилда кредит батамом ёпилган. Ҳозирги кунда 4 нафар маҳалла ёшлари шу ерда иш билан банд. Тадбиркорга айланма маблағни шакллантириш, тайёр маҳсулот — эшик ва дераза ишлаб чиқариш учун тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш зарурати борлиги аниқланди ва керакли ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди. 

Орамизда халқ корига ярашдек хайрли ишга қўл урганларни кўрганда, кишининг кўнгли ёришади. Уларнинг пешона тери тўкиб қилаётган ҳалол меҳнати ўз умрига мазмун бағишлаш билан бирга атрофдагиларга намуна ҳам бўлмоқда. Ўз оиласи ва фарзандлари билан бирга табиатнинг улуғ неъмати — ерни кўкаламзор қилаётгани, ишсизларнинг бандлигини таъминлаб, ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этаётгани юртимиз равнақига қўшилаётган катта ҳиссадир. 

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔193

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔227

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔380

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 193    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 227    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 380    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 297    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар