Саломатлик      Бош саҳифа

ҚАНДАЙ ТИШ ПАСТАЛАРИ ХАВФЛИ?

Тишларни парвариш қилишнинг энг биринчи омили озодаликдир. Бунинг учун тиш пасталаридан фойдаланамиз. Бироқ аксарият тиш пасталарининг хавфли хусусиятлари ҳам борлиги ҳақида кўпчилик билмаслиги мумкин. Ҳатто, айримлари турли касалликларни келтириб чиқариши эҳтимоли ҳам бор экан. Бу ҳақда олий тоифали стоматолог Тоҳир ТУЛЯКОВ маълумот беради.

ҚАНДАЙ ТИШ ПАСТАЛАРИ ХАВФЛИ?

— Оғиз бўшлиғида ҳам худди ичаклардаги сингари фойдали бактерияларнинг етарли миқдорда бўлиши оғиз ва тишлар саломатлиги учун ўта муҳимдир. Ундаги қилтомирлар оғизга солинган моддаларни қон тизимига ўтказиш хусусиятига эга. Шундай экан тиш пастасини танлашда жуда эътиборли бўлиш зарур. Таркибида қуйидаги моддалар мавжуд тиш пасталаридан фойдаланиш тавсия этилмайди:

Фтор — тиш пасталари билан бирга ичга ютилса, кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. У юқори токсик (заҳарли) модда саналиб, асаб ҳамда гормонал тизимда, диабет, буйрак хасталиклари, онг сусайиши, буқоқ касалликлари, артрит, бепуштлик, иммунитет пасайиши, саратон, генетик бузилишлар ва бошқа жиддий муаммоларни  келтириб чиқариши мумкин.

Триклозан — антибактериал модда ҳисобланиб, эндокрин тизимининг ишдан чиқишига сабаб бўлади. У, айниқса, ҳомиладорларга хавф туғдиради. Бачадонда қон айланишини издан чиқариб, ҳомила учун кислород етишмаслигига сабаб бўлади. Қолаверса, танадаги барча фойдали бактерияларни ҳам ўлдиради. У кўкрак саратони касаллигининг тезлашишига ҳам олиб келиши мумкин экан.

Натрий лаурилсульфат — кўпиртирувчи модда саналиб, тиш пасталарида жуда кенг қўлланилади. Тери яллиғланишига сабаб бўлиб, оғриқли яралар пайдо қилиши мумкин.

Пропиленгликоль — асосан бўёқлар, эмаллар, шунингдек, антифриз сифатида музни эритишда қўлланилади. Бу модданинг гигиена маҳсулотларига қўшилиши хавфсизлигини аниқлаш устида олиб борилган илмий тадқиқотлар деярли мавжуд эмас. Бироқ пропиленгликоль тери ва кўзда қизариш, ўпкада эса яллиғланиш келтириб чиқариши маълум. Аллергик касалларни ҳам қўзғаш хусусияти мавжуд. 

Диэтаноламин — канцероген модда бўлиб, косметик ва гигена воситаларида қўлланади. Ўсма касалликлари ривожланишига туртки бўлиши мумкин.

Алюминий оксиди — буйрак етишмовчилиги бор беморлар учун хавфли моддалар қаторига киради.

Тиш пасталарининг инсон танасига кўрсатадиган зарарини камайтириш мақсадида айрим ишлаб чиқарувчилар ментол моддасини кўшади. Чунки бу модда оғиз бўшлиғини маълум вақтгача музлатиб қўйганида, зарарли моддалар организмга кам миқдорда сўрилади.

Парваришни эрта бошлаш керак

Тишлар озодалигини биринчи тиш чиқишининг олти-етти ойлигидан бошлаш керак. Болаларнинг биринчи сут тишлари салфетка ёки махсус юмшоқ резина чўткалар билан тозаланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, болалар тиш юваётганда билмай пастани ютиб юборади. Шунинг учун улар фақат болаларга мўлжалланган тиш пасталаридан фойдаланиши лозим. Бу турдаги пасталар нисбатан хавфсиз бўлиб, уларда болалар танасига зарар етказмайдиган қўшимчалар мавжуд. Шунинг ҳисобига сут тишлари эмали тез емирилмайди.

Болалар учун мўлжалланган тиш пасталари икки гуруҳга бўлинади: гигиеник — тиш устидаги юмшоқ карашни кетказиб, оғиз бўшлиғини ҳидсизлантирувчи ва даволовчи — минералланиш жараёнини яхшиловчи (фосфатлар, кальций) бирикмаларига бой.

Болаларга мўлжалланган пасталарда тиш устидаги овқат қолдиқларини тозаловчи юмшоқлик хусусияти бўлиши лозим.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар