Саломатлик      Бош саҳифа

ЗАҲАРИ АЧЧИҚ, ФОЙДАСИ ТОТЛИ

Хитой ва япон табобатида қўзиқорин саратон, диабет билан курашиш ва қон айланишини фаоллаштириш учун ишлатилган. Унинг кўпгина турлари иммун тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бугунги кунда қўзиқориннинг бир неча тури мавжуд бўлиб, уларнинг айримларигина истеъмол учун яроқли саналади.

ЗАҲАРИ АЧЧИҚ, ФОЙДАСИ ТОТЛИ

Республикамизда ўсадиган қўзиқоринларнинг 150 дан ортиқ турлари заҳарли ҳисобланади. Бундай қўзиқоринларни умуман истеъмол қилиб бўлмайди. Уларнинг таркибида заҳарли моддалар мавжуд бўлиб, қайнатилганда ёки қовурилганда ҳам сақланиб қолади.

Таркибида фақат гелвелат кислотаси мавжуд бўлган замбуруғларни олдин сувда қайнатиб, улардан турли таомлар тайёрлаш мумкин.

Вёшенка ва шампиньон истеъмол қилиниши мумкин бўлган, инсон соғлиғи учун хавф туғдирмайдиган қўзиқорин турларига киради. Етиштирилган қўзиқоринлар санитария-эпидемология хизмати лабораторияларида текширувдан ўтказилиб, зарарсиз деб топилгандан кейингина сотувга чиқарилади.

Қўзиқоринларнинг таркибида каротин шаклида А витамини ва оз миқдорда В1 ва В2 витаминлари бор. Микроэлементлардан калий, фосфор, кальций ва асосан қалпоқчасида темир моддалари мавжуд. Қўзиқорин таркибидаги протеин миқдори гўшт, тухум ёки сут маҳсулотлари миқдоридан камроқ бўлса-да, сабзидаги протеиндан тўрт марта кўп.

Қўзиқоринли таомлар  хитин моддасига бой бўлгани учун енгил таомлар билан (мисол учун, картошка ёки пиёз) бирга истеъмол қилингани маъқул. Нўхат ва дон маҳсулотлари билан аралаштириш тавсия этилмайди. Кўпчилик изланишлар қўзиқоринни спиртли ичимликлар билан бирга истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келишини кўрсатади. Чунки бундай ҳолларда ёғлар биринчи ҳазм бўлади ва протеинлар ошқозонда қотишига ҳамда овқат ҳазм қилувчи суюқликка қаршилигини оширади. Уч ёшдан кичик болаларга ва қўзиқоринга аллергияси бор кишиларга бу маҳсулотни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар