Юз терисининг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида беш маслаҳат.
Биринчи маслаҳат
Егуликлар таркибидаги витамин ва минераллар иммунитетни кўтариш билан бирга, терининг кўринишини ҳам яхшилайди. Бироқ меъёрни аниқ олиш тавсия этилади. Акс ҳолда, аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Шунингдек, туз, ширинлик ва қовурилган маҳсулотлардан бироз тийилган маъқул. Эрта тонгда бир пиёла илиқ сув ичиш ёдингиздан чиқмасин. Яна кун давомида истеъмол қиладиган суюқликлар миқдори икки литрдан кам бўлмаслигига ҳам аҳамият бериш лозим.
Иккинчи маслаҳат
Теримиз баҳорда ультрабинафша нурларига сезувчан бўлади. Узоқ муддат кўклам қуёшида юриш, тери куйиши, сувсизланиши, ажин тушиши каби салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис қуёшдан ҳимояловчи махсус кремлардан фойдаланиш талаб этилади.
Учинчи маслаҳат
Юз терисини тозалаш йилнинг ҳар қайси фаслида ҳам парваришлашнинг муҳим босқичи саналади. Косметик пардоз воситаларини ишлатиш ёки ишлатмасликка қарамасдан, кунига икки маҳал юзни ювиш лозим. Оддий сувдан кўра, шифобахш ўтлар дамламаси ёки минерал сувда чайиш тавсия этилади. Шунингдек, юз таранглигини оширишга эрталаб юзни муз бўлакчалари билан уқалаш ҳам яхши ёрдам беради.
Тўртинчи маслаҳат
Юзни соғлом кўринишга келтириш учун уй шароитида ҳам табиий намлантирувчи воситалар тайёрлаш мумкин. Энг осон ва самаралиларидан бири: бир ош қошиқ қуритилган мойчечак гулини 200 миллилитр қайнаган сувга дамлаб, тиндирилади. Сўнг докадан ўтказиб, пахта ёрдамида юз артилади. Терини тинчлантириш ва юмшатиш хусусиятига эга мазкур ниқобдан ҳафтада 2-3 марта фойдаланиш мумкин.
Бешинчи маслаҳат
Баҳор қуёши юздаги сепкил ҳамда доғларни янада тўқроқ кўринишига сабаб бўлади. Айрим ҳолларда эса, улар катталашиши ёки кўпайиши ҳам мумкин. Бунинг олдини олувчи ниқобни тайёрлаш учун 100 грамм ерқалампир (хрен) илдизини иссиқ сувда ювиб, сўнг гўшт қиймалагичдан чиқарилади. Бир чой қошиқ ун билан аралаштириб, юпқа қилиб юзга сурилади. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайилади. Бу муолажани ҳафтасида икки марта уйқу олдидан такрорлаш лозим.
Демография билан ўйнашиб бўлмайди
🕔10:56, 04.12.2025
✔27
Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.
Батафсил
Анор – бактериялардан табиий ҳимоя
🕔15:43, 27.11.2025
✔51
Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.
Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради
🕔15:12, 20.11.2025
✔62
COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.
Батафсил