Халқ билан      Бош саҳифа

МУАММОЛАР ФАҚАТ БИР КИШИНИКИ ЭМАС

Эл-юртнинг ташвишларига кимлар камарбаста?

Бирор кишининг юрагидаги гапларни, уни қийнаётган муаммоларни билиш учун, аввало, у билан юзма-юз суҳбатлашиш керак. Ўша инсон сизни ўзига қалбан яқин ҳис қилсагина кўнглини очади. Ҳозир давлатимиз раҳбари ҳар бир мутасадди зиммасига мана шундай вазифани юклаб, одамларнинг оғирини енгил қилишга ундаяпти.    

МУАММОЛАР ФАҚАТ БИР КИШИНИКИ ЭМАС

Маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг Бўз ва Улуғнор туманларида бўлди. Улар хонадонма-хонадон юриб, аҳолини ўйлантираётган кўплаб муаммоларни ўрганди. Ўрганиш жараёнида асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилди.

«Уйимизни тиклаб беришди»

Бўз тумани «Мустақилликнинг 15 йиллиги» маҳалласи Ойим кўчаси 43-уйда уч оила, ўн икки киши яшаётган Сирожиддин Мақсудов ва Ҳасанбой Мақсудовнинг саккиз хонали уйида ўтган йили ноябрь ойида ёнғин содир бўлди. Қўни-қўшни ва маҳалла-кўй ёрдами билан уч хонали уй тезда тиклаб берилди. Бироқ қўл билан берганга қуш тўймас, дейишади. Фожиадан кейин оила моддий ва маънавий жиҳатдан анча қийналиб қолди.

Боз устига Ҳасанбой Мақсудов 1-гуруҳ ногирони. Фарзанди Сарварбек Шаҳобиддинов кўриш қобилияти пасайиб кетгани учун доимий даволаниб туради.

— Ишчи гуруҳ келиб, биз билан гаплашганидан кейин яшаётган уйимизни тўлиқ таъмирдан чиқариб берадиган бўлишди, — дейди қувончи ичига сиғмай кўзида ёш билан оила бекаси Наргиза МАҚСУДОВА. — Тўрт нафар фарзандим бор. Мавсумий иш билан бандмиз. Томорқамизда ҳам ўзимиз учун керакли маҳсулотларни етиштирамиз. Аммо жўжабирдай жонларни боқишнинг ўзи бўлмайди. Ёрдам тариқасида бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, ёғ, гўшт келтириб беришди. Ёнғиндан азият чеккан тураржойимизни таъмирлаш ишларини бошлаб юборишди.

Менда бори — элники

Шу маҳалланинг «Тўланбой Турдимов» фермер хўжалигида иш жуда қизғин. Ўрмон хўжалигининг теракзорларига қадар чўзилиб кетган кенг дала ҳайдалиб, экиш ишлари бошлаб юборилган.

— 11 йил муқаддам 51 гектар ер билан иш бошлаган эдик, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Авазбек МАДУМАРОВ. — 2017 йили пахта ва ғалла режасини ортиғи билан бажариб, 78 тонна пахта ва 85 тонна ғалла олдик. Ўтган йили баҳорда 2 йилга лизинг асосида 11 миллион 800 минг сўмга экиш агрегати сотиб олган эдим. Даромадимиз чўғи 30 миллиондан ортиб, қарзни ўтган йилиёқ ёпдим. Элга берсанг, ўзингга ўн ҳисса бўлиб қайтар экан. Савоб ишни айтиш яхши иш эмас, лекин Тошкентдан келиб қулфхонамни очиб юбордингиз. Якунланган йилда маҳалламизнинг Катта йўл кўчасидаги 700 метрли қисмига 26 машина шағал тўкдириб-текисладик. Фермер хўжалигининг далага туташ, охири берк кўчасини ҳам яқинда таъмирлаймиз. Унинг 550 метрлик қисмига даромадимиздан 30 машина шағал тўктиришни режалаштирганмиз.

Маҳалланинг 25 нафар аҳли меҳнат қилаётган фермер хўжалиги раҳбарининг шашти баланд. Бу йил 320 миллион сўмга лизинг асосида трактор олмоқчи. Ҳозир чигитни ерга деярли қадаб бўлган. Дала атрофларига қалампир, помидор, булғор қалампири, ошқовоқ, ловия, мош экмоқда. Минг туп тут кўчатлари қадалди. Атрофда сув яхши бўлгани учун улар энди балиқчиликни ҳам йўлга қўймоқчи. Тиниб-тинчимас фермер иссиқхона қуриб, лимон кўчатлари экди. 5 қути асаларини 50 тага етказмоқчи. 50 та товуғи ҳар куни 25-30 дона тухум бериб турибди.

Маҳалладаги кимнингдир дилини ғаш қилаётган масала бошқаларнинг кайфиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Юртнинг равнақ топиши, унинг ривожланишида ҳам бу муҳим аҳамиятга эга. Агар ҳар бир фуқаро маънавий ва моддий жиҳатдан тўла-тўкис ҳаёт кечирса, унинг қувончи янги марралар сари йўл очиши аниқ. Бугунги олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу аслида.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича

Республика кенгаши ижро аппарати ахборот хизмати

ҳамкорлигида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

🕔15:15, 23.07.2026 ✔138

Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Батафсил
Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

🕔15:14, 23.07.2026 ✔131

Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

Батафсил
Умр моҳияти  нимада?

Умр моҳияти нимада?

🕔16:43, 04.06.2026 ✔225

Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муносабат  Экология кодекси лойиҳаси:  Замонавий  экологик бошқарув асоси

    Муносабат Экология кодекси лойиҳаси: Замонавий экологик бошқарув асоси

    Ҳозирга қадар атроф-муҳит ҳимояси, атмосфера ҳавоси, чиқиндилар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, экологик назорат, экологик аудит ҳамда иқлим ўзгаришига оид муносабатлар алоҳида қонунлар билан тартибга солинган бўлса, эндиликда уларни ягона тизимга бирлаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    ✔ 138    🕔 15:15, 23.07.2026
  • Экологик  Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экологик Партия мақсадларига ҳамоҳанг

    Экология кодекси лойиҳасида келтирилган нормалар нафақат амалдаги экологик қонунчиликни ягона тизимга солади, балки давлат, жамият ва бизнеснинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъ­улиятини янада аниқ белгилаб беради.

    ✔ 131    🕔 15:14, 23.07.2026
  • Умр моҳияти  нимада?

    Умр моҳияти нимада?

    Бу дунёда чумолидан тортиб энг катта мавжудот – китгача ўз бажарадиган вазифаси бор. Борлигидан хабаримиз бўлмаган кўз илғамас нарсалар ҳам аниқ ва муайян вазифага эга. Уларнинг барчаси инсонга хизмат қилади.

    ✔ 225    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Халқ  дардига  ечим

    Халқ дардига ечим

    Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири бу фуқароларнинг давлат ва вакиллик органларига бўлган ишончидир. Бу ишонч, аввало, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган маиший ва ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этилишида намоён бўлади. Хусусан, маҳаллалардаги инфратузилма ҳолати бевосита инсонларнинг яшаш сифати ва хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган омил ҳисобланади.

    ✔ 261    🕔 15:37, 15.05.2026
  • Мирзачўлда  веломарафон

    Мирзачўлда веломарафон

    Бугун аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, атроф-муҳит учун мутлақо зарарсиз бўлган транспорт воситаси – велотранспортдан фойдаланишни кенг оммалаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси бу йўлдаги барча саъй-ҳаракатларни фаол қўллаб-қувватланмоқда.

    ✔ 306    🕔 17:57, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар