Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
БатафсилБуюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.
Лондон шаҳрида амалий ташриф билан меҳмон бўлган Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий меросни тадқиқ этиш маркази ва Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази вакилларидан иборат делегация Буюк Британия кутубхонаси маъмурияти билан учрашув ўтказди.
Кутубхона вакиллари Кристиан Женсен, Колин Бекер, Луиза Менгони, Жанет Змрожек билан суҳбатда Буюк Британия кутубхонаси дунёдаги қўлёзма, китоб, харита, журнал ва бошқа манбаларнинг энг бой фондига эга кутубхона ҳисобланиши, унда 150 миллиондан зиёд манба сақланиши таъкидланди. Кутубхонага ҳар йили 3 миллион янги адабиёт қўшилади, кунига ўртача 16 минг китобхон ташриф буюради. Агар кунига Буюк Британия кутубхонасида сақланаётган 5 та китоб ўқилса, жами манбаларни ўқиб тугатиш учун 18 минг йил керак бўлади.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил