Ейдиган таомимиз темир ва оқсилга бой бўлиши керак
Aнeмия — танадa тeмир моддаси етишмoвчилигидан кeлиб чиқaди. Сўнгги пайтларда тeмир тaнқислиги дунё миқёсидa жуда кўп учрамоқда ва дoлзaрб муaммoлaрдaн бирига айланган. Ҳoзирдa икки миллиард киши, aсoсaн, туғуруқ ёшдaги aёллaр, ўсмир вa икки ёшгaчa бўлгaн бoлaлaр ундaн азият чекмоқда.
Тeмир тaнқислигининг ривoжлaнгaн дaвлaтлaрдa тaрқaлиши 5-20 фoизни тaшкил этсa, ривoжлaнaётгaн дaвлaтлaрдa бу кўрсaткич 20-80 фoизгaчa етади.
Соч тўкилади, мушаклар бўшашади
Анемия — тез чарчаш, бош айланиши, юрак уриши ва нафас олиш тезлашишининг оғир даражаларида ҳушидан кетиш, уйқусизлик билан намоён бўлади. Терининг қуруқлиги, соч тўкилиши, тирноқларнинг синувчан бўлиб қолиши, мушакларнинг бўшлиги ҳам шу хасталикнинг белгилари ҳисобланади. Баъзан таъм сезиш ўзгаради. Уни келтириб чиқарувчи сабаблар асосан, узоқ муддат қон йўқотиш, истеъмол қилинаётган маҳсулотлар таркибида темир миқдорининг камлиги, ўсиш ва ривожланиш даври. Шунингдек, ҳомиладорлик, туғуруқ ва эмизиш даврида темирга нисбатан талабнинг ортишини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик лозим.
Қанча оғир бўлса, шунча узоқ…
Камқонликнинг олдини олишда истеъмол қилинаётган маҳсулотлар оқсил ва темирга бой бўлиши керак. Анемиянинг бирламчи профилактикаси соғлом яшаш тарзига боғлиқ. Таркибида гўшт, жигар, мева ва уларнинг шарбатлари бўлган турли таомлар истеъмол қилиш лозим. Шу билан бирга донли ўсимликлар, янги мева-сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам фойдали. Ҳомиладорларга гемоглобин миқдорини поликлиникада мунтазам текширтириб туриш тавсия этилади. Гемоглобин миқдорига қараб даво чоралари кўрилади. Буни, айниқса, аёлларимиз, унутмаслиги керак: анемиянинг даражаси қанча оғир бўлса, даволашга шунча узоқ вақт кетади. Бу бир ойдан бир неча ойгача чўзилиши ҳам мумкин. Негаки, ҳомила ривожланган сайин, онадан гемоглобинни кўпроқ ола бошлайди. Шу сабаб она доим темир захирасини тўлдириб туриши керак бўлади.
Оралиқ уч йилдан кам бўлмасин
Камқонликни даволашда эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар: овқатланиш вақтида чой, қаҳва ва суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилмайди (суюқлик овқатланишга қадар ва овқатланишдан 1,5-2 соат ўтгач, талабга кўра ва истаганча истеъмол қилинади). Тегишли муассасада махсус текширувлардан ўтиш (терапевт, паразитолог, гематолог ва бошқалар). Даво самарасиз бўлганда ёки клиник белгилар авж олганда бемор тегишли ёрдам кўрсатувчи муассасага юборилади.
Аёллар саломатлигини тиклаш учун интергенетик оралиқ, яъни туғуруқлар орасидаги вақт уч йилдан кам бўлмаслиги керак. «Соғлом она — соғлом фарзанд гарови», деган ибора бежиз айтилмаган. Анемияси бўлмаган аёл, албатта, соғлом фарзандни дунёга келтиради.
Гулноза ЖЎРАЕВА,
тиббиёт фанлари номзоди
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔185
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил