Халқ билан      Бош саҳифа

МУАММОЛАР БИР КУНДА ҲАЛ ЭТИЛСА...

Бундан муҳтожлар мамнун, одамлар рози бўлмоқда

Кимгадир айтилган бир оғиз ширин сўз ёки кўрсатилган кичик ёрдам ҳам унинг кўнглини тоғдек кўтаради. Агар ўша инсон бироз қийналган бўлса, бунинг қувончини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди. Айниқса, халқимизда аёлларга ўзгача ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Уларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

МУАММОЛАР БИР КУНДА ҲАЛ ЭТИЛСА...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралда эълон қилинган «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам айни шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.   

Наманган вилояти Поп туманидаги маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи ҳам бу масалани назардан четда қолдирмади. Жумладан, «Янги Тўда» маҳалласида истиқомат қиладиган 54 ёшли Рисқинисо Қамбарова уч қизни дунёга келтирди. Аммо турмуш ўртоғи ўғилли бўлиш баҳонаси билан ажрашишга қарор қилди. Фарзандлари билан ёлғиз қолган муштипар она ҳаётда жуда қийналди. 2015 йилда бўйи етиб қолган катта қизи оғир хасталикдан вафот этди. Қолган қизларини турмушга бергач, ёлғизланиб қолди. Авваллари ширкатда меҳнат қилган аёл айни пайтда ишсиз. Она аҳволидан доимий хабар олишга қизларининг ҳам имкони йўқ.

Бундай вақтда маҳалла ҳам бир четда қараб тургани йўқ. Тез-тез аёлнинг ҳолидан хабар олиб, керакли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда. Ишчи гуруҳ муаммоларни аниқлаш чоғида Рисқинисо опанинг уйида газ плитаси йўқлигини, тўрт-беш ойдан буён синглисининг плитасини олиб келиб фойдаланаётганини эшитиб, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кўмаги билан онахонга газ плитаси совға қилинди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Поп туманида бир қатор ишларни амалга оширди. 2017 йилда қарор талабидан келиб чиқиб, 111 оилага 55 миллион 736 минг сўмлик маиший техника жиҳозлари, тиббий ёрдамга муҳтож 6 нафар беморнинг ҳар бирига 4 миллион сўмдан дори-дармон воситалари олиб берилди. 10 та оила уйларини таъмирдан чиқариш учун жами 179 миллион 349 минг сўмлик маблағ йўналтирилди.

Олис ва чекка, хусусан, газ етиб бормаган ҳудудда истиқомат қилувчи 42 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила газ плита билан таъминланиб, уларга баллон етказиб бериш йўлга қўйилди. Бу мақсадлар учун 71 миллион 720 минг сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, жорий йилда уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги, жуда эски уйларда яшовчи 5 та оилага арзон  уй-жойлар қуриб бериш, уйи таъмирга муҳтож оилаларнинг 25 нафари хонадонини таъмирлаш, 70 та оилага маиший техника (газ ва электр печлар, музлатгичлар, тикув машиналари) олиб бериш, оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш учун 6 оилага беғараз ёрдам кўрсатиш мўлжалланган.

Чаманзор кўчаси 33-уйда яшовчи Рўзибу Юнусова ҳам ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида ўз муаммосига ечим топганлардан. Бу аёлнинг турмуш ўртоғи ҳамда ёлғиз ўғли 2009 йили электр токи уриши оқибатида оламдан ўтган. Қизи эса ўтган йили турмушга чиқиб, она ёлғизланиб, руҳий тушкунликка тушиб қолган.

— Ўтган йили 27 декабрда қаттиқ шамол туриши оқибатида 3 хонали уйимнинг шиферлари бутунлай учиб кетди, — дейди Рўзибу Юнусова. — Доимий даромад манбаига эга бўлмаганим учун томни ёпишга ўзимнинг қурбим етмади. Тегишли мутасаддиларга бир неча маротаба мурожаат этганимга қарамай, муаммо ҳал бўлмади... Барака топсин, ишчи гуруҳ ҳолимдан хабар олгач, икки кунда муаммони ҳал қилиб кетишди.

Меҳр ва ижтимоий кўмакка ҳаммадан кўра ногирон парваришлаётган оилалар муҳтож. Уларни хурсанд қилиш, қийнаётган масалаларига ечим топишда кўмаклашишнинг савоби катта. Шу мақсадда «Ўрта Хонобод» МФЙ Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Дилафрўз Сирлиевага ногиронлик аравачаси топширилди.

— Катта фарзандим Дилафрўз 1995 йилда туғма ногирон бўлиб туғилган эди, — дейди қизнинг онаси Нигора Ботирова. — У тўшакка тўлиқ михланиб қолган, ўзини жисмонан бошқариш имкониятига эга эмас, эркин гапира олмайди. Ишчи гуруҳ вакиллари уйимизга келиб, қизимнинг ҳолидан хабар олишди. Ногиронлик аравачаси жуда зарур эди. Дардимизни эшитиб, орадан бир кун ҳам ўтмай хонадонимга янги аравача билан кириб келишди. Болам сира тушгиси келмай кўча, ҳовлиларни айланиб юрибди. Меҳрни ҳис қилаётганини ва шодлигини кўриб, кўзимга ёш келди.

Ҳа, юртимизда олиб борилаётган ҳар бир хайрли иш замирида инсонларнинг фаровон турмуш кечириши, ҳаётидан рози яшаши асосий мақсад қилиб олинган. Бугун ҳар бир мутасаддининг шу амални бажариш учун бел боғлаб ҳаракат қилаётгани жуда қувонарли.  

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔193

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔227

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔380

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 193    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 227    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 380    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 297    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар