Саломатлик      Бош саҳифа

БОШ ОҒРИҒИ САБАБИ — МИГРЕНЬ

Бу қандай хасталик?

— Сўнгги вақтларда бошим жуда қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Шовқин ёқмайди. Қоронғи хонада бир ўзим қолишни хоҳлайман. Мутахассисга мурожаат қилганимда, бу мигрень касаллигининг аломатлари эканини айтди. Бу қандай касаллик ва унинг давоси борми?

Мадина ЖУМАНАЗАРОВА,

Хоразм вилояти

БОШ ОҒРИҒИ  САБАБИ — МИГРЕНЬ

— «Мигрень» юнонча «гемикриния» сўзидан олинган бўлиб, «бошнинг ярим қисмида кузатиладиган оғриқ» маъносини англатади, —  дейди олий тоифали невропатолог ­Гулнора УСМОНОВА. — У кучли хуружсимон бош оғриғи билан намоён бўладиган касаллик ҳисобланиб, деярли 80 фоиз кишилар ҳаёти давомида бир марта  бўлса ҳам ундан азият чекиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Бу касаллик кўпроқ аёлларни безовта қилади. Одатда 18-20 ёшдан намоён бўлиб, баъзида 13-15 ёшдан ва ҳатто 5-7 ёшдан ҳам кузатилиши  мумкин. Мигреннинг энг кўп учраши 25-33 ёшлар оралиғига тўғри келади.

Аломатлари

Мигрень хуружи тушкунлик, асабийлик, безовталик, иштаҳасизликдан бошланади. Оғриқ бошнинг бир қисмидан (чаккадан, пешонадан) симиллаб бошланади. Кейин кучайиб, симиллашдан пульсация қилишга ўтади. Энг кучли бош оғриғи 5-6 соатгача давом этади ва шу вақтда кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилиши мумкин. Ҳар қандай ҳаракат бош оғриғи кучайишига олиб келади, шунинг учун бемор тинч ҳолатда қоронғи ва тинч хонада ётгани маъқул. Кучли оғриқ вақтида юз қизариши, кўз ўқи қон томирларининг кенгайиши, кўз атрофи кўкариши кузатилади. Вақт ўтиб, бу белгилар камаяди. Хуружнинг ўртача давом этиш вақти 8-12 соатни ташкил қилади.

Сабаблари

Мигреннинг кучайишига олиб келувчи омилларга: тушкунлик ёки тушкунликдан кейинги ҳолат, зўриқиш, вақтида овқатланмаслик, баъзи маҳсулотлар (какао, шоколад, ёнғоқ, пишлоқ, тухум, цитрус мевалари, аччиқ овқатлар, консервалар)ни истеъмол қилгандан кейин спиртли ичимлик ичиш ёки тамаки чекиш, об-ҳавонинг ўзгариши, меъёридан кам ёки кўп ухлаш, ички касалликларнинг авж олиши киради.

Агар хуружлар сони ойига 3–5 мартадан ошса, беморнинг ҳаёт тарзига жиддий таъсир кўрсатади. Бундай пайтларда у шифохонага ётқизилади ва режали даволаш муолажалари олиб борилади. Даволашдан мақсад — хуружлар сонини камайтириш ва кучини пасайтиришга эришиш, беморнинг умумий қувватини ошириш, хуружларнинг олдини олиш ва хуруж пайтида нималарга эътибор қаратишни ўргатишдир. Бугунги кунда беморни мигрень касаллигидан бутунлай халос қилишнинг иложи йўқ.

Профилактика

Хуружни камайтириш ёки ушбу хасталикнинг олдини олиш учун дам олишни тўғри ташкил қилиш, тунги ишлардан воз кечиш ва ўз вақтида ухлаш, ортиқча ҳиссий зўриқишлардан сақланиш лозим. Таркибида тирамин моддасини сақловчи озиқ-овқатлар (помидор, селдр, какао, шоколад, пишлоқ, сут, ёнғоқ, тухум) истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Спиртли ичимликлар бемор аҳволини оғирлаштириши мумкин.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔185

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар