Ундан қочиб бўладими?
Инсон жиноятга қўл урди… Жиноят хоҳ фақат ўз манфаати учун хизмат қилсин, хоҳ у одамзодни ҳалокатдан асраб қолсин, бу аҳамиятсиз. Муҳими, оғир жиноят — қотиллик юз берди. Ҳеч ким буни сезмади, сиз айбловдан қутулиб ҳам қолдингиз, ўғирланган нарсалар ҳам бехавотир жойда. Қисқаси, жиноят қилдингиз-у, жазодан озод қолдингиз.
Лекин Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» асари қаҳрамони Раскольниковга нима бўлди? Нега у бунчалар абгор ҳолда? Унинг ич-этини нима тинмай кемиради? Қандай туйғуки, тунлари ухлашга, кунлари кўз очишга йўл қўймайди? Инсон қалбида жойлашган энг олий ва қочиб бўлмас туйғу — виждон эмасмикин бу?
Ахир, қаҳрамонимиз бир кун туш кўрганди: бешафқат инсонлар отларга беаёв азоб бериб дарё-дарё қон тўккандилар. Шунда қўрқувдан уйғониб кетган Раскольников бу ишни асло қила олмаслигини тушунганди-ку! Аммо ногоҳ Лизаветадан Алёна Ивановнанинг кечки пайт уйда ёлғиз қолишини эшитди-ю, бу сўзлар уни кампирникига қандай етаклаганини ўзи ҳам сезмай колди…
Шу тариқа жиноят ҳам содир этилди. Нима учун? Раскольниковнинг келажаги атиги уч минг пул билан баҳоланса-ю, бироқ бу пулни топиш учун жиноятдан ўзга йўл топилмаса?! Кампирда эса ўзи учун кераксиз маблағ ва қимматбаҳо буюмлар қалашиб ётса… Адолатсизлик эмасми бу? Бари изга тушиб кетар, деб ўйларди қаҳрамонимиз. Бироқ муқаррар жазо — виждон азоби ҳақда ўйлаб кўролмади...
Ҳа, бу китоб менинг виждон ҳақидаги тушунчаларимни янада бойитди. Бу азоблардан қутулишнинг ягона йўли — тавба қилиб, айбини ўтаб чиқиш эди. Раскольников айбига иқрор бўлгач, ўқувчининг ҳам елкасидан тоғ ағдарилди.
Асар бошиданоқ гўё ўзини жиноятга ёлғиз гувоҳ ёки шерик сифатида кўраётган китобхон ҳам унинг бу қароридан кўнгли тинчийди. Қалбига эса бир нарса таскин беради — қаҳрамонимиз ёлғиз эмас. Ёнида дарддоши, келажакка умид чироғи Соня бор. Асар сўнггида улар албатта бахтли бўлишига ишонасиз.
Асар бошқа инсонлар тақдиридан ҳам сўзлайди. Хусусан, Дуня ва Разумихиннинг бирга бахтга эришуви, Катерина Ивановнанинг ачинарли қисмати, Свидригайловнинг ички дардлари, Медведевнинг қайғули фожиаси… Ўйлайсан, замон шунчалик абгормиди, Катерина Ивановнадек оқила аёл кўчада фарзандлари билан шармарка чалиб чақа йиғишга мажбур бўлса? Соня-чи? Дунёнинг бор синовлари шу нозиккина жуссага оғирлик қилмасмикин? Лужин. Шу каби кимсалар туфайли замон шундаймиди ёки?.. У Соняга ноҳақ туҳмат қилиб ўғирликда айблаганда асл юзи очилди. Свидгирайловнинг эса шунча бемаъниликларига гувоҳ бўламиз-у, барибир севгиси чинлигига ишонамиз, ўлимига ачинамиз. Қисқаси, жиноят ва унга берилажак жазо ўртасидаги қарама-қаршиликлар, иккиланиш, азоблар ва ҳукм ҳақида сўйловчи асар китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.
Нодирабегим
ИБРОҲИМОВА
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил