Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«ДЕВОН»ГА САЁҲАТ

«Чол» билан «чўл»нинг маъноси бирми?

Она тилимиздаги айрим сўзларнинг асл маъно илдизлари ҳақида тўхталиб ўтсак. Қуйида таҳлил этиладиган сўзларнинг аксарияти бугунги кунда ҳам тилимизда қўлланади.

«ДЕВОН»ГА САЁҲАТ

Лекин биз уларнинг асл илдизига деярли эътибор бермаймиз. Биз фойдаланаётган сўзларнинг туб маънисини англаш учун Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарига фикран саёҳат қилиб кўриш керак. Шунда сўз ҳаёти ва унинг тарихини, кечмиш-кечирмишини ҳис қилиш мумкин.

«САВЧИ» («СОВЧИ»). Бу сўз аслан «сўзчи» деган маънони англатган. Қадимги туркий тилда «сав» — «сўз» дегани. Дарҳақиқат, бировнинг эшигига совчиликка борган одам қуда бўлишни истаётган тарафнинг сўзларини олиб боради. Шунинг учун ҳам унга «сўзчи» — «совчи» дейилган.

«ЧАЛҒАЙ». Биз қуш қанотларини яхлит ҳолда қанот деб атаймиз. Лекин қанотнинг ҳам қисмлари бор: ён қисм, учки қисм ва елкага ёпишган қисм. Одамларда ҳам шундай: бармоқ, кафт, тирсак, билак каби қўл қисмлари бор. Қуш қанотларининг уч қисмига «чалғай» деб айтилган. Ҳозирги тилимизда қанот учини ифодаловчи яхлит сўз йўқ, фақат «қуш қанотининг учи» деб айтишимиз мумкин. Нимагадир қанот учини ифода қилган «чалғай» сўзини ишлатмаймиз. Лекин бу сўз ўлмаган. Халқ тилида чопон ёқасининг уч қисми ҳозир ҳам «чалғай» деб айтилади. Умуман, бу сўзга бизда эҳтиёж бор. Чунки, «чалғай» сўзининг маъносини ифода этувчи бошқа сўз бизда йўқ.

«ДАНГАЛ». Биз «У дангал одам», «Дангал гапни айтди», «Дангал бўлинг» деган гапларга кўп дуч келамиз. Бу сўз, асосан, одамнинг қатъиятини ва мустаҳкам сифатларини ифодалаш учун қўлланилади. Қадимда «дангал» сўзининг асл маъноси шундай бўлган: арпа ва буғдойлар ўрилгач, уларнинг даста-даста қилиб боғланган боғи «дангал» дейилган. Шунинг учун бу сўз қатъиятли, бир сўзли, мард, ўзини йиғиб ололган одамларга нисбатан қўлланилади.

«БАЛУ-БАЛУ». Қадимги туркий тилда бу сўз Кошғарийнинг изоҳига кўра, «оналар боласини бешикда ухлатиш учун қўллайдиган алла ўрнидаги сўз». Бу сўз русларнинг алласи «баю-баю» билан нақадар яқинлиги ажабланарли. Ким билади дейсиз, балки бу сўзларнинг ҳақиқатан илдизи бирдир.

«КИЙИК». Бу сўзни биз ҳозирги тилимизда тор маънода, яъни фақат кийиклар маъносида тушунамиз. Аслида бу сўз ёввойи бўлган барча нарсаларга нисбатан ишлатилган.

«ТЎП». Копток, тўп маъносида. Кошғарий изоҳига кўра, «тўп» сўзи «тўпиқ» сўзининг қисқарганидир. Дарҳақиқат, тўпиқ ҳам, тўп ҳам шаклан юмалоқ. «Копток» балки «тўп-тўп» сўзининг ўзгарганидир.

«ЧЎП». Бу сўз истеъмолда кўп ишлатилади. Унинг асл маъноси — ҳар нарсанинг сиқилгандан сўнг қолган ташландиғи, чиқиндиси. Биз бу сўзни «чўп-устихон» маъносида қўллаганимизда унинг илдизига яқинроқ борамиз. Гоҳида эса, ҳўл новдани ҳам чўп деб атаймиз. «Чўп» сўзига уйқаш «чўл» сўзи ҳам қуриган маъносини беради. Энди «чўл» ва «чол» сўзларига эътибор берсангиз бу сўзлар ҳам бир-бирига жуда яқин. Шунингдек, «қариган» сўзи билан «қуриган» сўзи ҳам аслан бир. Шундан келиб чиқсак, «чўп», «чўл», «чол» сўзлари ҳар жиҳатдан бир-бирига уйғун, яъни улар «қуриган» маъносини беради.

«ТОЛ». «Тол» деганда биз фақат тол дарахтини тушунамиз. Бу сўзнинг асл маъноси «ҳўл новда» дегани. Кошғарийнинг айтишича, нозик ва хушқомат канизакларни ҳам тол деб атаганлар. «Ёш» сўзининг ҳам тилдаги ҳозирги тушунилиши «тол»нинг ҳолатига ўхшайди. Чунки «ёш» сўзи «кўкат, янги, соф» деган маъноларни билдирган.

«ЧАНОҚ». (асл маъноси — идиш). Қадимда отлар ва молларга сув ичишлари учун қўйиладиган идиш. Дарҳақиқат, пахта чаноғи — пахта турадиган идиш, мия чаноғи мия турадиган идиш маъносида сўзнинг асл илдизига яқин боради.

Кўряпсизки, сўзларнинг ҳам ўз ҳаёти, ўзгаришлари, кечмишлари бор. Ҳар куни тилимизда қайта-қайта ишлатиладиган сўзларга ­эътибор билан қарасак, уларнинг тарихини, ички сеҳрини, рангги ва товланишларини ҳис этамиз. Юқоридаги каби мисолларни кўплаб келтиришим мумкин эди. Лекин шу бир неча сўзлар таҳлили билан чегараландим. Чунки сўзга диққат қила оладиганлар кичикроқ ишора билан ҳам сўзларнинг илдизларини кўра оладилар. Биз кўпинча сўзни фақат ташқи томонидан кўрамиз. Муҳими, биз сўзнинг ички томонига қарашни ҳам ўрганишимизда.

 

Эшқобил ШУКУР




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар