Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

АЛДАНГАНЛАР ҚИСМАТИ

«Ватанмуқаддас, унинг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек асраш, тараққиёти, келажаги учун хизмат қилишбарчамиз учун шараф. Аммо билиб-билмай, саробга алданиб, хоинлар қутқусига учиб, Ватанга хиёнат қилган кимсалар охир-оқибат пушаймонга ботадилар…»

АЛДАНГАНЛАР ҚИСМАТИ

Куни кеча Ўзбекистон Миллий кутубхонасида тақдимот қилинган «Саробга алданганлар қисмати» китоби шу сатрлар билан бошланади. У ҳаёт сўқмоқларида қоқилган айрим кишиларнинг аламли мактубларидан иборат.  

— Ушбу мактубларга таҳририят ходимлари бадиий тил ва услуб нуқтаи назаридан жузъий ўзгартиришлар киритишган, — дейди китобнинг тўпловчиси ва масъул муҳаррири Рустам Жабборов. — Бироқ, уларнинг мазмуни тўлиқ сақланган ва ҳеч қандай тўқима йўқ. Муаллифлар айтмоқчи бўлган барча фикр-мулоҳазалар, мақсаду муддаолар ўз шаклини сақлаб қолди. Улар икки ярим йилдан буён турли матбуот нашрларида чоп этилди.

Китобга билиб-билмай нотўғри йўлга қадам қўйиб, ҳозирда тегишли жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг чин дилдан қилган тавба-тазаррулари, иқрорлари, надоматлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари, яқинлари, маҳалладошлари йўллаган мактублар киритилган. Бундай аянчли воқеага турли соҳа мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик билдирган фикр-мулоҳазалар ҳам мазкур китобдан ўрин олган.    

— Бу хатлар таҳририятимизга келганида, ишонасизми, уларни ҳатто кўзда ёш билан ўқиганмиз, — дейди китоб ижодкорларидан бири Дилфуза Собирова. — Улардаги чуқур қайғу ва алам бизни ларзага солганди. Кейинчалик бу хатларнинг ҳаммасини жамлаб алоҳида китоб шаклида тақдим этилса, яхши бўларди, деган таклифлар билдирилди. Мана, ниҳоят, кўпчиликнинг истакларини инобатга олиб, уларни яхлит бир китоб ҳолида чоп этдик. Мақсадимиз — бу китобни ўқиган юртдошларимиз доимо огоҳ ва ҳушёр бўлсин.   

Изтироб билан хат ёзганлар орасида аллақачон оқ-қорани танийдиган ёшга етганлар, уч-тўрт сўм топиш мақсадида бўлиб, пухта ўйламай жоҳиллик тўрига илиниб қолганлар, оиласидаги арзимас тушунмовчилик туфайли уйидан бош олиб чиқиб кетганлар, бир ўзининг қилмиши ортидан бола-чақаси, қариндош-уруғлари юзини шувут қилганлар, бир пайтлар ота-онаси қилган хатонинг жабрини чекаётганлар ҳам бор. Улар эндиликда қилмишлари нотўғри эканини тушуниб етишган. Лекин вақт ҳеч қачон қайтмайди. Унинг аламли хотиралари эса кўнгилга соя солиб туради.

Китобдаги ҳар бир инсоннинг қисмати ўқувчига умрнинг ҳар бир дамини ардоқлаб, қадрлаб яшашни таъкидлайди. Бошқалар хатосидан ўринли хулоса чиқариб олишга ундайди.      

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар