Ҳар бир халқнинг миллий қиёфаси, ўзлиги унинг бебаҳо мероси — асрлар оша келаётган гўзал санъати, умрбоқий анъана ва қадриятлари, урф-одатлари, ҳунармандлигида намоён бўлади. Ўзбек ва инглиз тилларида чоп этилган «Ўзбекистон номоддий маданий мероси» китоби шу бойлигимизни ўрганиш, халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда маданий меросни асраб-авайлаш, уни авлодларга безавол етказиш, қадимий мактаб ва анъаналарни равнақ топтириш, янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустаҳкам миллий қонунчилик базаси мазкур йўналишдаги амалий чора-тадбирларни изчиллик билан ҳаётга жорий этиш имконини бермоқда.
Маданият вазирлиги томонидан номоддий маданий мерос объектлари миллий рўйхати тайёрланган. Бугунги кунда жами олтита объект — Бойсун маданий муҳити, «Шашмақом», катта ашула, Наврўз, аския санъати, палов тайёрлаш анъаналари ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилган. 2018-2019 йилларда ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритиш учун Ўзбекистон Республикасидан 2017 йилда тақдим этилган Хоразм рақси — лазги кўриб чиқилади.
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақасида Номоддий маданий мерос соҳасидаги халқаро ахборот ва ҳамкорлик маркази молиявий кўмагида ва Самарқанддаги Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ташкилий ёрдами асосида нашр этилган «Ўзбекистон номоддий маданий мероси» китоби тадқиқотчилар, олимлар, талаба-ёшларга, умуман, қизиқувчан барча китобхонларга мўлжалланган. Ранг-баранг фотосуратларга бой бу нашрда ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган меросимиз, шу билан бирга, ўзбек халқ оғзаки ижоди, ижрочилик санъати, миллий ўйинлар, қадимий урф-одат, маросим ва байрамлар, анъанавий ҳунармандликка оид қизиқарли маълумотлар келтирилган. Янги китоб юртимиз ўқувчиларининг бой меросимиз, анъана ва қадриятларимизга ҳурматини янада оширса, чет элликларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ва эҳтиромини кучайтириши, шубҳасиз.
Назокат УСМОНОВА
(ЎзА)
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ
🕔10:54, 11.09.2025
✔84
«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»
🕔11:20, 29.05.2025
✔238
Китоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил
Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ
🕔12:13, 24.04.2025
✔283
Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди
Батафсил