Саломатлик      Бош саҳифа

Шифохонада кимлар бепул овқатланади?

Кўпчиликнинг бошида бор бу ташвиш: ўзи ё яқинининг тоби қочиб шифохонага тушади. Ана шунда беморни йўқлаб асосан овқат ташилади.

Кимдир касалхонанинг овқатидан кўнгли тўлмаганидан, яна биров яқини тезроқ қувватга кириши учун кунда таом ташийди.

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 5 февралдаги қарори билан  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Хўш, тиббиёт муассасаларида овқатланишни ташкил этиш билан боғлиқ қандай янгиликлар жорий этилмоқда?

Фақат нонушта текин

Аввало, ойдинлаштириб олиш керак: мазкур Низом талаблари республика ихтисослаштирилган тиббиёт ва илмий-амалий тиббиёт марказларига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ўзини ўзи тўлиқ молиялаштириб, фаолият кўрсатадиган муассасаларига татбиқ этилмайди. Бу Президентимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган шахсларнинг ­(беморларнинг) имтиёзли тоифасини даволаш харажатлари, шу жумладан, овқатланиш харажатлари йўлланмалар (ордерлар) бўйича Давлат бюджети ҳисобига қопланадиган тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ҳам тааллуқли эмас.

Тиббиёт муассасаларидаги овқатланиш тўрт маҳал — нонушта, тушлик, тушликдан кейинги ва кечки овқатланишдан иборат. Беморларга нонушта бепул бўлиб, бу харажатлар Давлат бюджети ҳисобига қопланади.

Тиббиёт муассасаларида нонушталардан ташқари овқатланиш учун беморнинг ўзи ё қариндошлари ёки бошқа шахслар ҳақ тўлайди. Буни  ташкилотлар, шу жумладан, ҳомийлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағи ҳисобига ҳам амалга ошириш мумкин.

Кимлар овқатга пул тўламайди?

Тиббиёт муассасаларида ОИВ (ОИТС), онкологик, руҳий, юқумли, гиёҳвандлик, эндокринологик, нурланиш, мохов, сифилис, сил касалликларига чалинган беморлар бу тўловдан озод қилинади. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоғида реанимация тадбирларини ва интенсив терапияни талаб этувчи касалликлар ва ҳолатлардаги беморлар ҳам овқат учун пул тўламайди. Шунингдек, касалхонада камқонлик касаллигига чалинган ҳомиладор аёллар ва туққан аёлларга ҳам овқатланиш бепул. Бунда камқонлик даражасининг аҳамияти йўқ.

Шунингдек,  I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, уруш йилларидаги меҳнат фронти қатнашчилари, Чернобиль ­АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган — ногирон шахслар, байналмилалчи жангчилар, чин етимлар, ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар ҳам касалхонада бепул овқатланади. Улар қаторига 18 ёшгача бўлган болалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимлари йўлланмалари бўйича 18 — 27 ёшли чақириқ ёшидагилар, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори»  кўкрак нишони соҳиблари, 1 ёшгача боласи бор эмизикли оналар ҳам киритилган.

Бемор овқатни рад этиши мумкинми?

Бемор тиббиёт муассасаси тавсия этаётган овқатланишни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин. Бунда у ёзма ариза асосида мурожаат қилиши керак. Сўнг беморнинг мустақил овқатланиши шифокор белгилаган парҳез кўрсатмасига мувофиқлаштирилади.

Тиббиёт муассасаси овқатланишга муҳтож беморларнинг ҳар кунги сони ҳисобини юритади. Шу асосида нонушта, тушлик, тушликдан кейинги ва кечки овқат учун алоҳида, кунлик буюртманомалар тузилади.

Агар бемор ҳақ  тўлай олмаса...

Овқатланиш учун ҳақ тиббиёт муассасаларининг кассаларига ёхуд тиббиёт муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларидаги алоҳида ҳисоб рақамига нақд пул ёки нақдсиз шаклда тўланиши мумкин. Бемор шифохонага ётқизилиши билан, унинг даволаниш муддати учун тўлиқ ёки қисман ҳақ тўланади. Лекин бу ҳисобланган сумманинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Агар бемор олдиндан ҳақ тўлаб қўйган бўлса-ю, сўнг овқатланишни рад этса нима бўлади? Бунда бемор истаган вақтида овқатланишга буюртма бериши мумкин. Овқатланиш учун тўланган ҳақнинг фойдаланилмаган маблағлари эса тўловчига, албатта, қайтарилади.

Овқатланиш учун олдиндан қисман ҳақ тўланган тақдирда, бемор шифохонадан чиққунича овқатланиш учун тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилади. Агар бемор ҳақни мутлақо ё тўлиқ тўламаса, у шифохонадан чиққач, қарзларини тўлайди.

Lex.uz материаллари асосида

Абдужаббор БОРЛИБОЕВ

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔24

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔47

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔60

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 24    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 47    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 60    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 71    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар