Организм айни дармондориларга эҳтиёж сезган вақтда — апрель-май ойида бозорларга ровоч чиқади.
У бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдизидан кўпаяди. Асосан, тоғ ва даштларда учрайди.
Ровоч қадимда ошқозон-ичак касалликларини даволашда кенг қўлланилган. Ҳозир ҳам ушбу мақсадларда фойдаланилади. Бунга сабаб, таркибида биологик фаол моддалар, органик кислоталар, дармондорилар (С, В, РР), калий, фосфор ва магний моддалари кўплигида.
Улуғ аллома Абу Али ибн Сино ровоч билан чечак, вабо, қизамиқ касалликларини даволаган. Шунингдек, илдизи ичак, буйрак, қовуқ, бачадон оғриқларини қолдирувчи, овқат ҳазмини яхшиловчи дори сифатида ишлатилган. Замонавий тиббиётда ҳам ровочнинг фойдали хусусиятлари чуқур тадқиқ этилмоқда.
Ровоч буйрак ва ичаклар фаолиятини, озиқ-овқат сўрилишини яхшилайди. Ўсимлик, одатда, ўт ҳайдовчи восита сифатида ҳам ишлатилади. Ошқозон-ичак трактини меъёрлаштириш ҳисобига ўпка ва юрак фаолиятини ҳам яхшилаши тадқиқотларда исботланган. Қорин дам бўлиши, ичаклар атонияси (мушак ва тўқималар тонусининг пасайиши), қабзиятда ҳам ровоч тавсия этилади. Камқонликнинг енгил даражасини даволаш учун ҳар куни бир пиёладан ровоч шарбати ичиш лозимлиги тиббий адабиётларда қайд этилган.
Антисептик таъсири юқорилиги сабаб, тўғри ичак ёриқларини даволайди. Томирлар атеросклерози, қабзият, ўт пуфаги касалликларида яхши наф беради.
Ҳаммага бирдай фойдали эмас
Таркибида шовул кислотаси кўплиги сабаб, 2-4 ёшли болаларга ровоч беришда эҳтиёт бўлиш керак. Чунки бу кислота кучли заҳарланишни юзага келтириши мумкин. Органик кислоталарга бойлиги сабаб, ўт-тош ва буйрак-тош касаллигига чалинганлар овқатланиш рационига ровоч киритилмаслиги лозим. Шунингдек, ошқозон кислотасининг ортиши билан боғлиқ гастрит ва панкреатитда ровоч тавсия этилмайди. Бундан ташқари, унда қонни суюлтириш хусусияти ҳам бор. Демак, қон кетиши билан кечувчи турли касалликлар ва бавосилда тавсия этилмайди.
Ич кетиши, ўткир кўричак, холецистит, қандли диабет, подагра ва ревматизм билан оғриганлар, ҳомиладор аёллар ровочни камроқ истеъмол қилгани маъқул.
Одатда, ровочнинг илдизи ва пояси хомлигича истеъмол қилинади. Аммо нордон таъми сабаб уни чайнаш ва тишлаш бироз қийин бўлиши мумкин. Шу боис, ундан дамлама тайёрлаб ичиш, салатларга майда тўғраб аралаштириш, йиғма чойлар таркибига қўшиш тавсия этилади.
Ровоч илдизини сутда қайнатиб ҳам ичиш мумкин. Бу қайнатма ошқозон ичак, юрак касалликларига шифо.
Фарзандингиз овқат емай, сизни қийнаётган бўлса, ўсимлик поясидан беринг. Нордон таъми ва таркибидаги аскорбин кислотаси унинг иштаҳасини очади.
Робия НУРИДДИНОВА
тайёрлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил