Саломатлик      Бош саҳифа

Юзингизда қора нуқта бўлса...

— Қора нуқталар асосан ёғли юзларнинг бурун атрофи, пешона қисмларида пайдо бўлади, — дейди «Каприз» салони косметологи Шаҳноза АЛЛАЕВА.

Юзингизда қора нуқта бўлса...

— Бу нуқталардан уй шароитида бир қанча усуллар ёрдамида халос бўлиш мумкин.

Нуқталарни кетказишда энг кўп фойда берадиган маҳсулот бу — қатиқ. Ёғсиз қатиқни илитилган ҳолда юзга суртиш керак. Тез орада теридаги нуқталар йўқолади.

Лимон шарбатига тенг миқдорда асал қўшиб тайёрланган аралашма ҳам яхши натижа беради. Уни нам юзга суртиш кифоя. Қуруқ юз эгаларига аралашмага крем қўшиш тавсия этилади.

Шунингдек, нуқталарни йўқотишда истеъмол содасидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг учун содага тенг миқдорда туз ва юзни тозалашда ишлатиладиган гель қўшиб, эритилади. Тайёр бўлган ниқоб пахта ёрдамида юзга суртилади.

Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблардан яна бири — битта тухум оқига бир ошқошиқ шакар қўшилади, шакар эриб кетгунча аралаштирилади.

Юқоридаги ниқобларни кунига бир маҳал суртилгач, беш дақиқадан сўнг  ювиб ташлаш керак,  акс ҳолда, ниқоб юз терисини қуруқлаштириб юборади. Юзни ниқобдан тозалагач, намлантирувчи крем суртиш зарур.

Қора нуқталар яна пайдо бўлишининг олдини олиш учун ҳар куни уйқудан олдин ва тонгда махсус воситалар ёрдамида юз терисини тозалаш шарт.

Шаҳноза РАЖАБОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар