Саломатлик      Бош саҳифа

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ, ОЗОДАЛИК, ҲАРАКАТ

бу касалликнинг олдини олишга ёрдам беради

Бавосир (геморрой) асосан, ўтириб ишлайдиган ва камҳаракат кишиларни қийнайдиган касалликлардан бири. У тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши бўлиб, унинг ички, ташқи ва аралаш турлари мавжуд. Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари натижасига кўра, бавосир касаллиги ҳар мингта одамдан 130-140 нафарида учрайди.

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ, ОЗОДАЛИК, ҲАРАКАТ

— Касалликнинг келиб чиқиши икки сабаб билан боғлиқ: биринчидан, наслий мойиллик бўлса, иккинчидан, истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз, турмуш тарзимиз ва касбимиздир, — дейди пойтахтимиздаги 1-сонли клиник шифохона проктологи, профессор ­Муҳаммаджон АҲМЕДОВ. — Иш тажрибамда етти ака-укани бу касалликдан даволаган вақтим ҳам бўлган. Шу боис бавосирга наслий мойиллиги бор кишилар қабзиятнинг олдини олиши, кўпроқ ҳаракатда бўлиши тавсия этилади.

Беморларнинг кўпчилигини оғир меҳнат қиладиган, кўп ўтириб ишлайдиганлар ташкил этади. Оғир атлетика билан шуғулланадиган спортчиларда ҳам бу касаллик учраб туради. Доимий тик оёқда туриб ишлайдиган кишиларда ҳам қон айланиш тизими бузилиши бавосирга олиб келиши мумкин.

Ҳозирги техника асрида ҳаракат анча камайган, жуда кўп одамлар кун бўйи компьютер қаршисида ўтириб ишлашади. Ишга машинада бориб, машинада қайтамиз. Пиёда кам юрамиз. Олимларнинг таъкидлашича, соғлом бўлиш учун одам бир кунда 8 километр пиёда юриши керак. Камҳаракатлилик бошқа тана аъзолари билан бирга, ичак фаолиятининг бузилишига ҳам олиб келади.

Аччиқ овқат ва спиртли ичимликларнинг бавосирни кучайтириб юбориш эҳтимоли жуда катта. Улар тўғри ичакдаги веналарда қон айланишининг бузилиши ва кенгайишига сабаб бўлади. Кечки овқатдан кейин эса уйқуга ётгунча камида уч-тўрт соат вақт ўтиши керак.

Ўтказиб юборилса...

Хасталикнинг кечиш босқичларига кўра тўртта даражаси мавжуд, — дейди проктолог шифокор Турсуной ­ШЕРАЛИЕВА. — Биринчи ва иккинчи даражаларини дори-дармон ёрдамида даволаш мумкин. Агар бу даво чоралари натижа бермаса ёки ўтказиб юборилган бўлса, қон кетиши ҳисобига беморда камқонлик ривожлана боради. Ҳолсизланиб, ички аъзоларда ҳам ўзгаришлар юзага келади.

Бундай вақтда махсус мосламалар ёрдамида текшириб, ичакда қўшимча касалликлар, яра бўлмаса, ўз-ўзидан зудлик билан оператив даво қўллашга мажбур бўламиз. Бу кўпинча, касалликнинг учинчи ва тўртинчи даражасида кўриладиган чора ҳисобланади.

Кўпинча аёл беморлар ийманиб, шифокорга ўз вақтида мурожаат қилмайди. Ўз ҳолича чала-ярим эшитган тавсияларини қўллаб ҳам кўришади. Натижада жиддий салбий оқибатларга олиб келган ҳолатларга ҳам кўп гувоҳ бўлганмиз. Бунга чек қўйиш мақсадида ҳозирги кунда шифохоналарда аёллар махсус бўлимлари ташкил этилган.

Ҳомиладорларда эса касаллик ҳомила катталашгани сари вена қон томирларида босим ошиши туфайли юзага келади. Шу ҳолат пайдо бўлса, улар доимий шифокор назоратида бўлиши тавсия этилади.

Олдини олишда

— Баъзи шифокорлар бавосирни даволашда доимий равишда тозаликка риоя қилиш зарурлигини  тавсия этишади, — дейди исломшунос тадқиқотчи Муҳаммадий ­РАҲМОНОВ. — Бу жиҳат бундан бир минг тўрт юз йил олдин Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг суннатларида алоҳида таъкидланган. Унга кўра, ҳар гал ҳожатдан сўнг яхшилаб ювилиши, артилиши ва доимо покиза сақланиши уқтирилган. Шу ишга қатъий амал қилиб юрган киши бавосирга йўлиқиш хавфидан холи бўлади.

Шунингдек, бавосирга мизожнинг иссиқлиги сабаб бўлса, совуқ сув билан истиржо қилиш (ювиб покланиш) зарур. Совуқ мизожли кишиларга эса совуқ сув билан ювиш зарар етказиши мумкинлигини ҳам албатта инобатга олиш керак. Қисқаси, бугунги кунда шахсий гигиена деб юритилаётган кундалик озодаликка мунтазам амал қилиш катта аҳамиятга эга.           

Шифокор тавсия этади

Касалликнинг олдини олишда овқатланишга алоҳида ­эътибор бериш керак. Оқсил ва дармондориларга бой мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Масалан, буғдой кепагини овқат ва қатиққа аралаштириб ейиш, мойчечак дамламаси, қатиқ ва табиий, уйда тайёрланган мева шарбатларини ичиш ҳам жуда фойдали. Зираворлар, спиртли ичимликлар ва қабзиятга сабаб бўладиган маҳсулотлар тавсия этилмайди. Овқатлар таркиби турли-туман бўлишига эътибор бериш зарур. Кўпроқ салатлар, сутли овқатлар, творог, қаймоқ жуда фойдали. Доимий ўтириб ишлайдиган соҳа вакиллари бир соатда беш-ўн дақиқа енгил машқлар бажариши самарали профилактикадир. Спорт билан машғул бўлиш, вазн ортиб кетишининг олдини олиш керак.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔26

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔50

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 26    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 50    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 72    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар