Табиат неъматлари соч учун ҳар қандай қиммат шампундан яхшироқ самара беради. Масалан, товуқ тухуми соч илдизини керакли моддалар билан тўйинтириб, унинг янада мустаҳкам бўлишига ёрдам беради.
Қуриб, дағаллашиб қолган, қўшимча парваришга муҳтож сочлар учун ҳам тухум айни муддао. Таркибидаги А, Е, В, D витаминларининг фойдаси тенгсиз. Оддий шампунларнинг таркибига эътибор берадиган бўлсак, деярли кўп қисмини кимёвий воситалар, сунъий бўёқлар ташкил этади. Улар сочнинг янада қуруқшаб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Озиқлантирувчи
Сочнинг узун ёки қалинлигига қараб бир ёки иккита тухум сариғи зарур бўлади. Агар соч жуда қалин ва узун бўлса, кўпроқ тухум керак. Биринчи навбатда, тухумни сариғидан оқини ажратиб оламиз. Сариғини яхшилаб аралаштириб сочга суртилади. Ниқобни ярим-бир соат ушлаб туриш ёки тезроқ ювиб ташлаш ҳам мумкин. Бу ниқоб соч илдизларини яхши озиқлантиради.
Соч ўстирувчи
Бир қошиқ тухум сариғи шунча миқдордаги майдаланган кофе билан аралаштирилади. Аралашма нам соч илдизига суртилади. Бундай табиий «шампунь» озиқлантириб, тозалаш билан бирга, бош терисини тинчлантириш хусусиятига ҳам эга. У ўсишдан тўхтаган соч илдизларини фаоллаштиради. Сочи тез ёғланадиганлар учун ҳам яхши самара беради.
Қазғоққа қарши
Болалар совунини кўпиртириб кўпик ҳосил қилиб олинади. У қуриб қолмасдан устига битта тухум сариғи ва бир чойқошиқ канакунжут ёғи солинади. Барча маҳсулотларни аралаштириб, оддий шампунь каби соч ювилади. Бундай ниқоб бош териси қуруқ бўлганларга жуда фойдали бўлиб, қазғоқдан халос бўлишга ёрдам беради.
Сочни доимий равишда тухум билан ювиб юриш унинг тез ёғланиб кетиши олдини олади. Қолаверса, янада жилокор бўлишини таъминлайди.
Зиёда НИШОНХЎЖАЕВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил