Саломатлик      Бош саҳифа

«ИЛИК  УЗИЛДИ»ДА  ДАРМОН

Баҳор элчилари бўй чўзиши билан бувижоним дарров отқулоқ териб келишимни айтарди. Отқулоқнинг 2-3 та баргини муздек сувда чайиб, кейин пешонасига қўярди. Бу бош оғриғидан халос бўлишда ёрдам берар экан.

«ИЛИК  УЗИЛДИ»ДА  ДАРМОН

Шунингдек, отқулоқ қон босими кўтарилганда ҳамда меъда хасталикларида тавсия этилади. Тана ҳарорати ошганда эса малҳам сифатида қўйилса, танадаги иссиқликни олади.

Отқулоқ илдизидан, баргидан тайёрланган қайнатма дамлама дори сифатида ичдан қон кетиш (дизентерия, ичак яраси) ва ич кетишини тўхтатиш учун ишлатилади.

Овқатларга ноёб таъм қўшиш билан бирга, таркибидаги А, С, Б6, оқсил, темир, магний ва фойдали органик бирикмалар  кўкламдаги  «илик узилди»да  дармон бўлади. Бундан ташқари, отқулоқ юрак қон-томир тизимини мувозанатга келтириб,  стресснинг олдини олади. А витаминига бой бўлгани учун кўзни равшанлаштиради, кальций ва калий моддалари эса терига ижобий таъсир кўрсатиб, у билан боғлиқ касалликларда қўлланилади.

Отқулоқдан ҳомиладор аёллар камроқ истеъмол қилганлари маъқул.

 

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔186

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар