Саломатлик      Бош саҳифа

ЖИГАР ДОРИ ГЕПАТИТИГА ЧАЛИНСА...

— Жигарим тез-тез безовта қилади. Шифокорлар турлича ташхис қўйиш­япти. Аслида жигар нимадан зарарланади? Уни қандай даволаш мумкин? Жигарда дори гепатити юзага келиши нима дегани?

Абдулбосит АНВАРДИНОВ,

Фарғона вилояти

ЖИГАР ДОРИ ГЕПАТИТИГА ЧАЛИНСА...

— Жигарнинг сурункали касаллигига, асосан, нотўғри овқатланиш сабаб бўлади, — дейди олий тоифали умумамалиёт шифокори Дилфуза ­ОЧИЛОВА. — Айниқса, дудланган колбаса, яхши пишмаган гўшт ёки эритилган ёғ истеъмоли танамиз учун ўсмаларни келтириб чиқарадиган энг ёмон канцерогенлар ҳисобланади. Бу маҳсулотлар заҳари жигар ҳужайраларини емиради.

Кўп қовурманг!

Жигар кучли қовурилган ёғли овқатларни ҳазм қилишга анча куч сарфлайди. Оқибатда қуввати пасайиб, иммун тизими фаолияти сусаяди, қон айланиши ёмонлашади, ҳужайраларда қувват ишлаб чиқариш издан чиқади.

Меъдада сафро кўпайиши жигар йўлида тошлар ҳосил қилади. Тузланган карам, шўр овқатлар, сирка, хантал, шовул, киви, кетчуп ва зираворлар ҳам меъёрдан ортиқ истеъмол қилинса, жигар фаолиятини ёмонлаштиради.

Аслида жигар ўзини ўзи регенерация (қайта тикланиш) қиладиган бирдан-бир аъзо ҳисобланади. Унинг ўртача оғирлиги 1,5 килограмм бўлиб, ҳар соатда ўзи орқали 100 литр қонни ўтказади. Ёғли ва қовурилган овқатларни тинмай истеъмол қилиш ҳамда шифокор буюрган дориларни узоқ муддат ичиб юриш унга оғирлик туғдиради. Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи сабаб жигар аста-секин заҳарланади.

Дори истеъмолига шошманг!

Жигар заҳарланганда кўнгил айниб, бош айланади, ҳолсизланиш юз беради. Бундай вақтда дори истеъмол қилинмаслиги керак. Чунки бу жигарда дори гепатитини юзага келтиради. Бунда дастлаб тери ва кўз ости сарғаяди, тил қораяди, кекирганда оғиздан ачимсиқ таъм келади. Баъзан бемор қайт қилади. Тамаки, спиртли ичимликлар ҳам жигар фаолиятини ёмонлаштиради. Жигарга енгиллик бериш учун оз-оздан овқатланиш, мева-сабзавотлар истеъмол қилиш керак. Таомлар шўр бўлмаслиги ва димлаб пиширилиши лозим.

Жигарда қон босими

Жигар циррозидаги яллиғланиш жараёнида жигардаги тўқималар фаолияти ўзгариб, томирларда қон айланиши бузилади, шунингдек, қон томирлари сиқилиб, артериал босим ошади. Жигарда қон босимининг ошиши, бу аъзода қон айланиш тизими ишини издан чиқаради, оқибатда портал гипертония вужудга келади. Шундан сўнг қорин бўшлиғида сув йиғилиб, қораталоқ катталашади. Цирроз вақтида аниқланмаса, ривожланади, натижада ошқозон-ичак ва қизилўнгачдан қон кетиши, жигар-буйрак етишмовчилиги пайдо бўлиши, йирик вена қон томирининг тиқилиб қолиши, ўт йўлларида тош пайдо бўлиши, бора-бора цирроз саратонга айланиши мумкин.

Тавсия этилмайди

Жигарида сурункали хасталиклари бор кишилар даволаниш баробарида парҳезга қатъий риоя этиши шарт. Бунда улар ёғли, ширин кулча, қатлама, тухум сариғи, ўткир ва ёғли газаклар, балиқ ва гўшт консервалари, дудланган колбаса, равоч сингари эфирга бой сабзавотлар, маринадланган помидор-бодринглар, шоколад, музқаймоқ, қора қаҳва, какао, газланган ичимликлар истеъмол қилмасликлари керак.

Тавсия этилади

Беморлар янги сабзавотлардан салат, ёғсиз пишлоқ, ёрмалардан тайёрланган гўштсиз шўрва, қиймали угра, мастава, турли ёрмалардан бўтқалар ва қайнатиб пиширилган макарон, сут, қуюлтирилган сут, қатиқ, творог, ёғсиз қаймоқ, ўсимлик ёғлари, зайтун, кунгабоқар ва маккажўхори ёғи, ёғсиз мол гўшти, турли ошкўклар, ҳўл мевалар истеъмол қилиши мумкин.

Жигар касалликлари билан оғриган кишилар овқатланишда ва кундалик турмуш тарзида ўзини ниҳоятда авайлаши зарур. Агар касалликнинг ўткир турига чалинган ёки сурункали гепатит билан оғриган бўлса, жисмоний машқларни фақат енгил турини бажариш керак. Қалтис ҳаракат қилиш, оғир юк кўтариш ва кўп куч сарфланадиган жисмоний ҳаракатлар кучсизланган жигар ишини қийинлаштиради. Айниқса, жисмоний тарбия машқларини бажаришда шифокор билан маслаҳатлашиб иш тутиш лозим.

Жигарнинг сурункали касалликлари туфайли ички аъзолар ва терида турли ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Шу боис организмда ё терида бирор ўзгариш кузатилса, ўз билганча даволанмасдан, шифокорга мурожаат этиш тавсия этилади.

 

Озода ВАЛИЕВА,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔26

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔50

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 26    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 50    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 72    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар