камқонликнинг асоратлари
Аксарият ота-оналар фарзанди тез-тез касалликка чалинишидан шикоят қилади. Уларга дори-дармон ва бошқа муолажалар вақтинчалик таъсир қилаётганидан ташвишга тушади.
Шифокорлар бунинг асосий сабаби иммунитет пастлиги ва камқонлик деб ҳисоблашади. Бу ҳақда педиатр Шоҳида УБАЙДУЛЛАЕВАнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Саксон фоиз болаларда камқонлик темир моддаси етишмовчилигидан келиб чиқади, — дейди Шоҳида Убайдуллаева. — Бундай болаларда касалликка чалинишга мойиллик юқори бўлади. Ёш болалар кўп ҳаракат қилиши боис бир кунда 2 миллиграмм темир моддасини сарфлайди. Шунинг учун бир ёшдан уч ёшгача болалар 10 миллиграммдан кам бўлмаган темир моддаси сақлайдиган маҳсулотлар истеъмол қилиши тавсия этилади.
Темир моддаси етишмаса, болада иштаҳасизлик, тез толиқиш, бош айланиши, кам ҳаракатлилик, тери рангининг ўзгариши ва лаб қуриши ҳолатлари кузатилади.
Фойдали тавсиялар
Бу ҳолатни бартараф этишда товуқ, ёғсиз мол гўшти, балиқ, сабзавотлар, айниқса, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, кўкатлар ҳамда ҳўл меваларнинг фойдаси жуда катта. Дуккакли маҳсулотлардан ловия, нўхат ва мошни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Камқонлик касаллигига вақтида эътибор қилинмаса, болаларда ақлий, нутқий ва жисмоний заифлик кузатилиши мумкин. Шундай экан, бундай болалар ҳар доим шифокор кўригида бўлиши лозим. Муолажаларни ўз вақтида олиш, овқатланиш тартибига риоя қилиш уларга ушбу хасталикни енгишида ёрдам беради.
Матлуба АҲМЕДОВА
ёзиб олди.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил