Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КИТОБ  ЎҚИШНИ  ЭНДИ  ЎРГАНДИМ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Ёш китобхон» танлови ҳақида эшитиб қолдим. Менда ҳам иштирок этиш иштиёқи пайдо бўлди. Аммо туман босқичидаёқ ютқизиб қўйсам-чи, деган фикр бироз ўйлантириб қўйди.

КИТОБ  ЎҚИШНИ  ЭНДИ  ЎРГАНДИМ

Иккиланишларни бир четга суриб, иттифоқнинг туман бўлимига бордим. Раиснинг менга билдирган ишончидан руҳланиб, ҳаракат қила бошладим. Айтилган муддатга қадар тинимсиз китоб ўқидим. Туман босқичида қатнашиб, биринчи ўринга лойиқ топилдим. Вилоят босқичи бундан-да қийин бўлиши аниқ эди. Лекин мақсад йўлида машаққат чекиш менга ўзгача куч бағишлади. Авваллари битта китобни амаллаб бир ойда ўқиб битирсам, энди уч кунда тугатадиган бўлдим. Шошма-шошарликдан эмас, энди мен асардаги воқеалар ичида, қаҳрамонлар билан ёнма-ён яшашни ўргандим. Том маънода айтганда, китоб ўқишни энди ўргандим. Айниқса, Ойбекнинг «Навоий», Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Пиримқул Қодировнинг «Авлодлар довони» романларини мутолаа қилаётиб, мозий кино тасмаларидек кўз олдимда кетма-кет гавдаланди. Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» асарида руҳият оламининг барча кўчаларига кириб чиқдим, Нодар Думбадзенинг «Абадият қонуни» асари эса менга инсонларга ҳамиша яхшилик қилиш ва ёрдам қўлини чўзиш абадият қонуни эканини ўргатди.

«Ёш китобхон» танловининг вилоят саралаш синовидан ҳам ўтдим. Бу мени қанча қувонтирган бўлса, зиммамга шунча, ҳатто ундан ҳам кўпроқ масъулият юклади. Ҳар қандай танлов нотаниш истеъдодли ёшларни бир ерга жамлаб, оз фурсат ичида уларни қадрдонга айлантиради. Мен ҳам жуда кўп дўстлар орттирдим.

— Болалигимдан китобга меҳрим бўлакча, китоблар ичида катта бўлганман, — дейди нарпайлик тенгдошим Нодира Маҳмудова. — Дадам ўқитувчи бўлгани учун ҳаммамизнинг зиёли, ўқимишли бўлишимизни истайди. Оила даврасида ҳам ким қайси китобни мутолаа қилаётганини сўрайди. Суҳбатимиз ўз-ўзидан баҳс-мунозарага айланиб кетади. Айни пайтда Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институтида таҳсил оляпман. Ўзбек тили ва тараққиётига оид илмий изланишлар олиб бормоқчиман.

Ҳа, кўрик-танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ҳар бир иштирокчини изланишга, ўқиб-ўрганишга ундаш. Бирор машғулот билан банд бўлган инсон вақтини беҳуда сарфламайди, бекор юрмайди. Ўзи учун белгилаб олган марра сари илдамлар экан, албатта, эзгу, бунёдкор ғоя ва ташаббуслар қуршовида бўлади.

Ғолиблик ўз йўлига. Мен китоб ўқиб, бир умрга татийдиган қимматли билимни эгалладим. Мушоҳада ва мулоҳаза юритишни ўрганяпман. Машҳур ёзувчилардан бири «Умид билан суқилган таёқ, бир кун берар меваю япроқ», — деб ёзади. Бир нарса аёнки, мен ҳам умид билан таёқ суқдим, мевасини эл билан баҳам кўраман.

 

Наргиза ЮНУСОВА,

Самарқанд вилояти




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔84

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔238

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔283

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 84    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 238    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 283    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 386    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 359    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар