Саломатлик      Бош саҳифа

ХУРРАК ОТИШ ШУНЧА ХАВФЛИМИ?

Ухлаётганда айрим инсонлар хуррак отади. Мутахассислар бунга беэътибор бўлмаслик керак, дейди. Бу айрим касалликлар ва организмдаги ўзгаришлар сабаб келиб чиқар экан.

ХУРРАК ОТИШ ШУНЧА ХАВФЛИМИ?

— Хуррак ҳавонинг қуруқ нафас йўли орқали бўлиниб-бўлиниб, тўсиқларга учраб ўтишидан содир бўлади, — дейди лор-шифокор Баҳодир ­РАСУЛОВ. — Бурун деворларининг қийшайиши, бурун шиллиқ пардасида ўсимта ҳосил бўлиши, бодомсимон безнинг катталашиши, ортиқча вазннинг пайдо бўлишидан ҳам хуррак юзага келади. Туғма хурракка эса, бурун йўлларининг торлиги, тилнинг ҳаддан зиёд узунлиги ва тишларнинг нотўғри ўсиши ҳам сабабдир.

— Ҳуррак отиш хавфлими?

— Агар хуррак фақат шамоллаш вақтида, бурундан нафас олиш қийинлашган пайтларда пайдо бўлса, хавотирланмаса ҳам бўлади. Чунки шамоллаш тузалиши билан хуррак ҳам йўқолади.

Хуррак отувчи кишилар кўпинча ўзини ҳорғин ҳис қилади. Чунки тунда мия етарлича дам ололмайди ва натижада меҳнат қилиш лаёқати кескин пасаяди.

Энг хавфли жиҳати уйқуда нафаснинг сиқилиб қолиши, яъни апноэ касаллигига йўлиқиш. Бундай ҳолат тунда бир неча марта такрорланади ва қоннинг кислород билан тўйиниш даражаси пасайиб кетади. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, апноэ синдроми бор кишилар кўпинча тунги вақтда инсульт ва инфарктга чалинади. Шу боис, апноэга чалинганлар шифокор кўригидан ўтиши талаб этилади.

— Хурракдан азият чекувчилар қайси мутахассисга мурожаат қилиши керак?

— Улар лор-шифокорга мурожаат қилиши зарур. Шифокор беморнинг нафас олиш йўллари тузилишини аниқлайди. Агар бу аъзоларда муаммо бўлса, отоларинголог қандай даволаниш лозимлигини айтади. Баъзида терапевт ва эндокринолог кўригидан ўтиш ҳам тавсия қилинади. Хурракнинг тунги вақтда нафас олишни қийинлаштириб қўйиш даражасига етиб боргани ёки йўқлигини аниқлаш учун полисомнография қилдириш керак бўлади. Бунда терига бир нечта ЭКГ датчиклари ёпиштирилади ва улар нафас ҳаракати, бош мия тўлқинлари ва бошқа параметрларни таҳлил қилади. Таҳлил бутун тун давомида олиб борилади ва маълумотлар қайд этилади. Натижага қараб шифокор сизга даволаш турини буюради. Баъзи ҳолларда нафас йўллари жарроҳлик йўли билан ҳам даволаниши мумкин.

— Касалликнинг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратилади?

— Авволо, тўғри ухлашга эътибор қаратиш лозим. Мисол учун, хуррак отувчиларга тепага қараб ётиш тавсия этилмайди. Ёнбошлаб ва пастроқ ёстиқда ухлаш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, бош ҳам гавда билан параллель равишда бўлиши керак. Токи умуртқанинг бўйин қисмида эгилиш бўлмасин. Агар бундай усулда ухлаш сизга ноқулай бўлса, у ҳолда ортопедик ёстиқлардан фойдаланиш мумкин.

Баъзида тиниқиб ухлаш учун бурун бўшлиғини яхшилаб тозалашнинг ўзи ҳам кифоя қилади. Бунда денгиз сувили пуркама (спрей)лардан фойдаланган маъқул. Агар хуррак нафас йўллари фаолиятини издан чиқариш даражасига етиб борган бўлса, буни кичик жарроҳлик йўли билан бартараф этиш мумкин бўлади. Борди-ю, хуррак отувчининг нафас йўлларида муаммо бўлмаса, касалликни бошқа йўллар билан даволаш керак. Бунда кимгадир вазн ташлаш, кимгадир физиотерапия муолажалари ва яна бошқага дори воситалари ёрдам бериши мумкин.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ош бўлмасин!..

Ош бўлмасин!..

🕔14:51, 09.10.2025 ✔155

Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:

Батафсил
Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔100

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔88

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар