Саломатлик      Бош саҳифа

КЎКРАКДАГИ ОҒРИҚ ФАҚАТ ЮРАКДАНМИ?

Баъзан нафас олаётганимда юрагим санчиб қолади. Оғриқ ўтиб кетгунича қисқа-қисқа нафас оламан. Бу ҳолат бир ҳафта сурункали давом этади. Баъзан бир ойдан кейин яна қайталанади. Аслида бу қандай касаллик?

Фарида ИБРОҲИМОВА,

Фарғона вилояти

КЎКРАКДАГИ ОҒРИҚ ФАҚАТ ЮРАКДАНМИ?

— Юракдаги санчиқ юрак касалланганида, стенокардия, шамоллаш, ревматологик хасталикларда пайдо бўлади, — дейди Учтепа тумани 26-оилавий поликлиниканинг олий тоифали кардиологи Барно ­МИРЗАҲМЕДОВА. — Неврозда, кўкрак қафаси, қовурғалар шамоллаши, ошқозон ва ичак касалланганида эса оғриқ юрак ва курак атрофида сезилади.

Юракдаги оғриқ икки асосий гуруҳга бўлинади:

Ангиноз оғриқлар — ҳаяжонланганда, жисмоний зўриқишда, қон оқимининг кучайишида юзага келади. Бундай ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

Ишемик оғриқлар — сиқилувчан, қисувчан бўлиб, одатда, кўкрак орқасида, ўнг елкада, қўлда, курак тагида ва жағнинг пастки қисмида кузатилади. Оғриқ кучли нафас қисиши билан кечади. Кўкрак орқасида ёки чап тарафида пайдо бўлган оғриқ — ўткир миокард инфарктидан далолат беради.

Юрак ревматологик хасталанганда, юрак пардаси шамоллаганида юзага келган оғриқ узоқ, санчиқли, зирқиратувчи бўлади ва кўкракдан чапроқда пайдо бўлиб, йўталганда ва нафас олганда зўраяди.

Агар юрак атрофидаги оғриқ тана эгилганда ёки бурилганда, чуқур нафас олганда, нафас чиқарганда, қўллар ҳаракатланганда пайдо бўлса, бу радикулит ёки қовурғалардаги хасталик бўлиши ҳам мумкин.

Руҳий зўриқиш, руҳий тушкунликда оғриқ бўйин ва елкада бўлади. Шунда баъзилар «юрагим оғрияти», деб кардиологга мурожаат қилади. Бундай пайтда  беморни тинчлантириб, бошқа мутахассисга кўриниши лозимлигини уқтириш керак. Оч қолганда ёки овқат еганда оғриқ бўлса, бу ошқозон ёки ошқозон ости бези касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Оғриқнинг сабаби умуртқа поғонасининг кўкрак қафаси касаллиги ёки остеохондроз ҳам бўлиши мумкин.

Лола ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича  МДҲда  биринчи  ўринда

Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

🕔12:50, 13.08.2026 ✔106

ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши

🕔10:47, 30.07.2026 ✔169

Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкид­ламоқда.

Батафсил
Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔253

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар