Совуқ кунларда лаблар парваришига алоҳида аҳамият бериш лозим. Чунки лаблар доим аёл гўзаллигини таъкидлаб туради. Бундай пайтда ҳар қандай лаббўёқ сурилганда ҳам лаб ёрилади.
Кўчага чиқишдан олдин зайтун ёки атиргул мойидан суртинг. Ўн-ўн беш дақиқа ўтгач, лабга сингмай қолганини қоғоз салфеткага шимдириб олинг. Аммо артиб ташламанг, сўнг лаббўёқ суртса бўлади. Бу ёғ уйқуга ётишдан олдин суртилса, лаблар совуқда ёрилмайди.
Лаблар юмшатувчи ва озиқлантирувчи ниқоблар билан озиқлантирилса, улар янада соғлом кўринишга эга бўлади. Бунинг учун ярим чойқошиқ ёғли творогни бир чойқошиқ қаймоқ билан аралаштириб, лабларга суртинг ва 10-15 дақиқадан сўнг ювиб ташланг.
Тез-тез қуруқшайдиган, териси пўст ташлашга мойил лабларга асал жуда яхши наф беради. Лабларга эрталаб ва кечқурун асал суриш уларга соғломлик ва табиий кўриниш бахш этади.
Қишда юпқа лаблар янада юпқалашиб, қуруқлашади. Бундай лаблар учун озиқлантирувчи лаббўёқ даркор. Қиш мавсуми учун лаббўёқ танлаганда албатта, унинг таркибига эътибор беринг. Таркибида мум, ўсимлик экстрактлари, ёғ ва антиоксидантлар бўлиши лозим.
Гўзал МАТЁҚУБОВА
тайёрлади.
Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг
🕔14:26, 22.10.2026
✔25
Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!
Батафсил
Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин
🕔13:13, 15.10.2026
✔94
Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Батафсил
Асалари ва инсоният
🕔10:55, 18.09.2026
✔186
Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимликларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.
Батафсил