Халқ билан      Бош саҳифа

«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ

ёхуд китобхонликни маҳалладан бошласак…

Ҳар биримиз фарзандимизни гўдаклигиданоқ турли хавф-хатардан асраб-авайлаб ўстирамиз. Аммо бола улғая боргани сайин, унга ­эътиборимиз бироз камаяди.

«ОММАВИЙ МАДАНИЯТ»ГА ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ

Энди катта бўлиб қолди, ўзи мустақил қарор қабул қилишга ўргансин, деб ўз ҳолига ташлаб қўйишимиз ҳам рост. Бу гўё зулмат ичида таваккал қадам босишдек гап.

Бундай ҳолатда фарзандимизнинг онги ва маънавиятига турли салбий кучлар таъсир қилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Айниқса, глобаллашув жараёнида «оммавий маданият» ниқоби остида четдан турли бузғунчи ва ёт ғояларнинг, индивидуализм, эгоцентризм каби бирёқлама қарашларнинг суқилиб кираётгани, ижтимоий тармоқлардаги ахлоқсизлик ва зўравонликларнинг тарғиб этилаётгани хавфнинг нечоғли жиддий эканини яна бир бор тасдиқлайди. Шундай шароитда ота-она, шу билан бирга, таълим муассасаси ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятигина кутилган натижани бериши мумкин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан ўтказилган «Ёшларни «оммавий маданият» таъсиридан ҳимоя қилишда маҳалла институтининг ўрни» мавзуидаги семинарда ҳам бу борада турли фикр ва мулоҳазалар билдирилди.            

— Бугун оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтлари орқали «оммавий маданият» ниқоби остидаги ғоялар жуда кучайиб бормоқда, —  дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви бўлим бошлиғи Саодат БОЙМИРЗАЕВА. — Уларнинг таъсирида ёш оилалар ўртасидаги ажримлар, вояга етмаганлар жиноятчилиги кўпайиб бормоқда. Аммо ёшларимизни бу тармоқлардан узиб қўйишнинг имкони йўқ. Шундай экан, уларда фойдаланаётган ахборотини онгли тушуниб етиш ва таҳлил қила олиш кўникмасини шакллантиришимиз зарур. Қачонки, фарзандларимиз нима яхши, нима ёмонлигини идрок этар экан, олиб бораётган ишларимизда самара ва натижа бўлади. Маънавий ва мафкуравий иммунитетни  мустаҳкамлашда эса асрлар давомида яшаб келаётган миллий қадриятларимизни фарзандларимиз онгига чуқурроқ сингдириш зарур.

Ташхис тўғри бўлса

Эътибор берсак, «оммавий маданият»нинг ёшлар онгига кўрсатаётган таъсирига маънавий ва маърифий ишлар тарғиботининг етарли даражада эмаслиги ҳам сабаб бўлмоқда. Айниқса, уюшмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган ва банд бўлмаган аҳоли қатлами билан ишлаш зарурати ҳам кўриниб қолмоқда.

Ҳар қандай касалликни даволашнинг ўзига хос усул ва йўллари мавжуд. Агар ташхис тўғри қўйилса, унга қарши курашиш ҳам анча осон кечади. Худди шундай ёшлар онгига тобора ўрнашиб бораётган «оммавий маданият»нинг хавфли таъсирини йўқ қилишнинг ҳам бир неча чоралари мавжуд. Улардан энг самаралиси — китобхонликдир. 

— Биринчи галдаги вазифамиз ёшлар онгини юксак маънавият воситалари билан тўлдиришдир, — дейди Республика маънавият-маърифат маркази жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Махфират ЗИКИРОВА. — Давлатимиз раҳбари ёшларни китоб ўқишга, китобхонликка бежиз даъват қилмаяпти. Ҳақиқатан ҳам, улар қанчалик кўп ўқиса, маънавияти юксалади. Дунёда кечаётган жараёнларни мустақил таҳлил қилади. Ҳар қандай ҳолатнинг ижобий ва салбий томонини англаб етади. Шу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида жойларда ташкиллаштирилаётган «Китоб ва китобхонлик — маънавият кўзгуси», «Вояга етмаганлар тарбиясига кимлар масъул ёхуд ўз болангни ўзинг асра» мавзусидаги тарғибот тадбирларида бепул китоблар тарқатишни йўлга қўйдик.

Бундай учрашувларга, асосан, уйда ўтирган аҳоли қатлами, уюшмаган ёшлар жалб этилмоқда.

Маърифатэнг тўғри йўл

Инсон ўзлигини англаб етиши, аждодлари тарихини ўрганиши унинг келажак ҳаётида ҳам ўз аксини топади. Ниҳол сувга талпиниб ўсгани каби одамни ҳам ўтмиш юксалтиради. Яхшилар ўгитини ўрганиш, ҳақиқий шахс камолоти сари ундайди. Бу асрлар силсиласида ўз исботини топиб келаётган ҳақиқат.    

— Кўпинча иш билан маҳалла фуқаролар йиғинига кириб қолсак, расмий ҳужжатларга кўзимиз тушади, — дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти Ботиржон ОҚБЎТАЕВ. — Улар қаторида улуғ мутафаккирларимизнинг дурдона асарларини ҳам кўришни истардим.  Алишер Навоийни ўқишни маҳалладан бошлашимиз керак.

Маҳалланинг ташвишлари сира тугамайди. Ҳар куни кимдир бир муаммоси билан келади. Шундай вақтда ўша китоблардан ўқиш билан киши анча енгил тортади. Бу бор ҳақиқат. Қани эди, ҳамма ота-она бундай асарларга ошно бўлса, эртага фарзандларимизга ҳаётнинг мазмуни нима эканини тушунтириб бера олади. Маҳалла раислари эса ўзи учун ҳаётий тажриба оширади. Масалан, Алишер ­Навоий «Ҳайрат ул-аброр» асарида маҳалла ҳақида ажойиб фикрлар билдирган. Унинг жамиятдаги ўрни нечоғли муҳимлиги ҳақида жуда чиройли ёзган. Бу бежиз эмас, бизнинг шарқ халқлари доим ўзгалар тақдирини ўзининг тақдири деб билган. Шу боис ҳам унинг ҳар бир сатрида миллат ва халқ дарди ётади. Унинг ўгитлари ёшларимиз тарбиясида жуда катта ўрин эгаллайди. Ҳар бир инсоннинг ўрганиши зарур бўлган жиҳатлар мавжуд. Аждодларимиз меросини пухта эгалламаган ёшлар кўр-кўрона тақлид йўлини тутади. 

Дунё билан ҳамнафас бўлиш, эришилаётган сўнгги ютуқлардан хабардорлик зарур, албатта. Аммо одоб-ахлоқ масаласида шарқ халқларининг намуна бўладиган жиҳатлари кўплигини унутмаслик лозим. Уларни буюк аждодларимиз ёзиб қолдирган асарлардан ўрганиш мумкин. Бу ишга ёшларни тарғиб этиш эса, аввало, ота-онанинг, қолаверса, маҳалла мутасаддилари ва устозларнинг зиммасига катта масъулият юкламоқда. Шуни унутмаслик зарурки, бугун бу борада қилинган кичик бир эзгу иш ҳам эртанги ҳаётимизда жуда қимматли аҳамият касб этиши мумкин.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

🕔13:27, 06.09.2023 ✔192

Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

Батафсил
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

🕔16:21, 06.07.2023 ✔226

Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

Батафсил
Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

🕔10:57, 13.03.2023 ✔378

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Депутатлар  Жиззахдаги  аҳволни  ўрганишмоқда

    Депутатлар Жиззахдаги аҳволни ўрганишмоқда

    Сиз ўзингиз сайлаган депутатлар аслида қандай фаолиятни амалга оширишларидан қанчалик хабардорсиз? Бошқача айтганда, депутатнинг асосий вазифаси нималардан иборат эканини биласизми?..

    ✔ 192    🕔 13:27, 06.09.2023
  • Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  Андижондаги  экологик муаммоларга  самарали  ечим топамиз

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ: Андижондаги экологик муаммоларга самарали ечим топамиз

    Андижон ҳақида сўз кетганида, авваламбор, ўзбек халқининг кўп асрлик маданияти пойдевори бўлган анъналарни асраб келаётган, меҳмондўст, мард ва танти инсонлар умргузаронлик қилаётган табаррук замин кўз олдимизда намоён бўлади. Андижон Ўзбекистоннинг йирик маданият марказларидан биридир.

    ✔ 226    🕔 16:21, 06.07.2023
  • Ўзбекистонда аёлларга қандай  имтиёзлар бор?

    Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?

    Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни! Ушбу байрам билан муҳтарама онахонларимиз, қадрли опа-сингилларимиз, гўзал қизларимизни табриклаган ҳолда, мамлакатимиз қонунчилигига асосан аёлларга берилган айрим имтиёзлар билан таништириб ўтишни лозим топдик.

    ✔ 378    🕔 10:57, 13.03.2023
  • Янгиланган Меҳнат кодекси:  меҳнат қонунчилигида  нималар ўзгаради?

    Янгиланган Меҳнат кодекси: меҳнат қонунчилигида нималар ўзгаради?

    Меҳнат ва меҳнат муносабатларини қонун доирасида амалга ошириш бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири.

    ✔ 295    🕔 11:31, 13.02.2023
  • Боғчадан  Бошланаётган экомаданият

    Боғчадан Бошланаётган экомаданият

    Она табиатни, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-­авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмаларини ёш авлодга ёшлигидан сингдириб бориш керак.

    ✔ 474    🕔 23:23, 18.03.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар