Саломатлик      Бош саҳифа

Уқалаш: ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА — ОЁҚ ИНСУЛЬТДА — УМУРТҚА

Бирор касалликдан бутунлай фориғ бўлишда баъзан дори-дармоннинг ўзи етарли бўлмайди. Шундай вақтда шифокор қўшимча тарзда физиодаволашни тавсия этади. Айниқса уқалашнинг самараси жуда катта. Аслида, бу усул инсон танасига қандай таъсир кўрсатади? У ҳамма хасталикларни даволашда ижобий натижа берадими? Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида мутахассислар фикри билан қизиқдик

Уқалаш: ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА — ОЁҚ ИНСУЛЬТДА — УМУРТҚА

— Уқалаш қон айланишини фаоллаштиришга ёрдам беради, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси физиодаволаш бўлими бошлиғи Феруза МАҲМУДОВА. — Бу эса тананинг барча аъзоларига кислород етиб боришини ва улар фаолиятини яхшилашни таъминлайди. Кўпчилик уқалаш муолажаларини олишда иккиланади. Тўғри, беморнинг аҳволи оғир бўлганда, тана ҳарорати кўтарилганда уқалаш тавсия этилмайди. Бошқа ҳолатларда ҳам, албатта, шифокор тавсияси жуда зарур.

Ҳозирда уқаловчи махсус мосламалар мавжуд. Улар бир хил йўналишда ҳаракатланишга асосланган. Инсон танасида эса эҳтиёткорлик билан уқалаш талаб этиладиган нуқталар мавжуд. Буни фақатгина ихтисослашган мутахассислар бажара олиши мумкин.

Айниқса, умуртқа атрофини уқалашнинг самараси катта. У ерда тананинг барча аъзоларга таъсир кўрсатадиган нуқталар мавжуд. Уқалашда яхши натижага эришиш учун унинг суяккача етиб боришига алоҳида аҳамият бериш керак. Нафақат бирор касалликдан азият чеккан бемор, балки соғлом киши ҳам бир йилда бир марта уқалаш муолажаларини олиши мумкин. Бу тананинг шамоллаш касалликларига қарши курашувчанлигини оширади.

Шифокорларнинг тавсиясига кўра, турли хасталикда турлича уқалаш усулларидан фойдаланиш беморнинг аҳволини яхшилашга ёрдам беради. Масалан, юқори қон босимидан азият чекадиган беморларни олдин елка қисми, кейин бош қисми, қон босими тушганда эса аксинча, аввал бош кейин елка уқаланади.

Қандли диабет касаллигида, асосан, оёқни уқалаб, ёпилиб қолган томирларни очиш мумкин. Бундай беморлар ҳар олти ойда бир босқич уқалаш муолажаларини олиши мақсадга мувофиқдир.

Гастрит, ошқозон-ичак яраларида эса тинчлантирувчи усулнинг натижаси яққол намоён бўлади. Бунда бош ва елкани уқалаш тавсия этилади.

Бронхит, астма, пневмания каби нафас йўли касалликларида кўкрак қафаси ва курак соҳасини уқалаш балғам кўчиришни янада енгиллаштиради.

Бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)да беморнинг қон босими меъёрида бўлса, умуртқа поғонаси эҳтиёткорлик билан уқаланади.

Бўғим касалликларида эса оёқ ёки қўлни уқалаш билан оғриқни бартараф этиш, ҳаракатларнинг фаоллашишига эришиш мумкин.

Суяк синишидан кейин ортопед ёки хирург тавсиясига кўра қотиб қолган мушакларни фаоллаштиради.

Уқалаш болаларнинг соғлом ўсишида ҳам аҳамиятли.

— Янги туғилган чақалоқда беш-олти кундан бошлаб секин-аста силашни бошлаш мумкин, — дейди Шайхонтоҳур тумани 47-оилавий поликлиника уқаловчи ҳамшираси Басоат ­ОТАХОНОВА. — Қирқ кундан кейин эса уқалаш усулларини эҳтиёткорлик билан қўлласа бўлади. Бу боладаги суяклар қийшайишининг олдини олади.

Кўпинча бир ёшли болалар юришга ҳаракат қилади. Лекин уларда кальций етишмаслиги сабабли гавданиниг оғирлиги тушиб, оёқларида қийшайиш кузатилади. Шундай ҳолатларда қолаверса, дисплазия (чаноқ сон суягининг тўлиқ ривожланмаслиги), тонус (зўриқиш), билан туғилган болаларда невропатолог ёки ортопед тавсиясига кўра бўшаштирувчи, мустаҳкамловчи уқалаш буюрилади. Дисплазияда бир йилда уч марта тавсия этилади. Рахит, яссиоёқликда ҳам уқалаш билан яхши натижага эришиш мумкин. Ўн икки-ўн уч ёшли болаларда эса умуртқа поғонасининг қийшайиши (сколиоз)ни даволашда жуда фойдали усул саналади. Агар гўдакда иситма, шамоллаш, терисида тошмалар, ич кетиши кузатилаётган бўлса, уқалаш муолажаси мумкин эмас. 

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

Демография билан ўйнашиб бўлмайди

🕔10:56, 04.12.2025 ✔26

Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

Батафсил
Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

🕔15:43, 27.11.2025 ✔50

Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

Батафсил
Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

🕔15:12, 20.11.2025 ✔62

COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Демография билан  ўйнашиб  бўлмайди

    Демография билан ўйнашиб бўлмайди

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Сўнгги статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида мамлакатимизда 321 мингта қиз бола ва 343,6 мингта ўғил бола дунёга келган. Кўриб турганингиздек, ҳар 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келяпти.

    ✔ 26    🕔 10:56, 04.12.2025
  • Анор –  бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор – бактериялардан табиий ҳимоя

    Анор юрак-қон томир тизими саломатлиги учун муҳим бўлган мевалардан биридир. B12 витаминининг кони экани ҳисобига қон босимини меъёрлаштиради, қон-томирлар деворини мустаҳкамлайди, эритроцит ва гемоглобин синтезида фаол иштирок этгани сабабли мия ва асаб тизимига ижобий таъсир қилади.

    ✔ 50    🕔 15:43, 27.11.2025
  • Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда  ёрдам беради

    Коронавирус вакцинаси саратонни даволашда ёрдам беради

    COVID-19 га қарши мРНК вакциналари саратон билан курашаётган айрим беморларнинг умрини узайтириб, касалликни даволашда самарали бўлиши мумкин.

    ✔ 62    🕔 15:12, 20.11.2025
  • Оқ халат –  Ватанга садоқат,  одамлар олдидаги бурч  рамзи

    Оқ халат – Ватанга садоқат, одамлар олдидаги бурч рамзи

    «Мен шифокор эгнидаги оқ либос­ни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади».

    ✔ 59    🕔 16:00, 13.11.2025
  • Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга  «тўхта»  дейдиганлар борми?

    Заҳарга тенг егулик тайёрлаб, пуллаётганларга «тўхта» дейдиганлар борми?

    «Oila va TABIAT» газетасининг ўтган сонларидан бирида Муаззам Иброҳимованинг «Ош бўлмасин!» сарлавҳали мақоласини зўр бир қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада тамаддихоналарда кечаги овқатдан чиққан ёғни қайта яна овқатга ишлатиш ҳолати ҳақида куюнчаклик билан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

    ✔ 72    🕔 15:41, 13.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар