Саломатлик      Бош саҳифа

ЧЎЧИБ  УЙFОНИШ  ШУНЧАЛИК  ХАВФЛИМИ?

Навоийлик тадбиркорман. Болалигимдан мени бир нарса жуда қаттиқ ташвишлантирар эди: кечаси уйқуга кетай деб турганимда бирдан сапчиб-чўчиб тушардим.

ЧЎЧИБ  УЙFОНИШ  ШУНЧАЛИК  ХАВФЛИМИ?

Буни уйдагилар ҳам билишарди. «Улғайгач, ўз-ўзидан ўтиб кетади!», дейишарди. Олий ўқув юртини ҳам битирдим, уйландим, бироқ уйқуда босинқирашим қолмади. Бунга жавоб топиш учун нималар қилмадим, дейсиз... Ухлашга ётишдан қўрқиб қолдим, ҳатто.

«Бир умр шунақа бўлиб юраман, шекилли», деб кўникишга ҳаракат қилдим. Қаёқда дейсиз. Кўп ўйлардим, сиқилардим, атрофдагиларнинг менга маъноли қараши баттар эзарди. Хуллас, ҳаётим зимистондай эди.

Аммо бир сафар водий томонларга ишим тушиб, уч-тўрт кун курсдошимникида меҳмон бўлдим. Ҳар куни самовар... Бирида шифокор билан танишиб қолдим. Ҳар доимгидек (қайси шифокорни кўрсам, шундай қилардим) уйқуда қаттиқ сесканиб кетишим ҳақида «ёрилдим». Эшитди, бироз ўйланиб турди-да: «Вақтингиз бўлса, ярим соатга бир жойга ўтиб келамизми, меҳмон?», деди.

— Майлику-я, аммо нега? — сўрадим тушуна олмай.

— Кабинетимда уч кун олдин бир тиббиётга оид китобда ана шу ҳолат ҳақида ўқиб қолгандим. Ишхонамиз унча узоқ эмас. Бу мутлақо табиий ҳолат. Сизда кечаётган ҳолатнинг эса, сираям қўрқадиган жойи йўқ, — деди. (Шифокорнинг сўзи ҳам даво, дегани шу бўлса керак).

Анграйиб қолдим. Хуллас, бордик, ўша қалин китобни ярим соатча варақлади ва менга бир жойини кўрсатди.

— Мана, топдим, яхшилаб ўқиб олинг. Истасангиз, кўчириб олинг, қоғоз-қалам бераман, — деди.

Мен: «...Энди-энди уйқуга кетиш арафаси (уйқу билан уйғоқлик чегараси)да кутилмаганда мушаклар кучли ва кескин таранглашиб, сапчиб тушиш ва уйғониб кетиш кузатилади. Бу ҳодиса мутлақо табиий ва миоклоник чангак, деб аталади. Хўш, бунинг сабаб нима? Биз жуда тез ухлай бошлаганимизда нафас олиш частотаси ва томир тепиши бирданига пасаяди ва мушаклар кескин бўшашади. Мия эса буни «адашиб» ўлимолди ҳолати, дея қабул қилиб, «қутқариш» учун жуда кучли импульс юборади. Миоклоник чангакни «ўлаётган» организмни жонлантириш учун мияга ўрнатилган дефибриллиаторга ҳам қиёслаш мумкин», деган жумлани кўчириб олдим.

Хайрият-эй! Қўрқинчли эмас экан! Узоқ йиллар қидирган нарсамни топганимдан хурсанд бўлиб, ўша тиббиётга оид китобнинг номига ҳам қизиқмабман, денг. Шундан сўнг сапчиб-чўчиб тушишимга «Худди қуёш чиқиши ва ботишидай оддий ҳолат экан-ку?!», деб умуман эътибор бермай қўйдим. Биласизми, уч ойлардан сўнг мени узоқ йиллар қўрқитган ҳолат ва даҳшатли қўрқув ҳисси йўқолди.

 

Абдулсамад ЯМИНОВ




Ўхшаш мақолалар

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

Доривор ва ёввойи ўсимликлардан қонуний фойдаланиш ҳуқуқини E-auksion орқали қўлга киритинг

🕔14:26, 22.10.2026 ✔25

Ҳурматли тадбиркорлар, экспортёрлар ва қайта ишловчи корхоналар! Энди юртимизнинг табиий бойликларидан қонуний фойдаланиш, доривор ва техник ўсимликлар хомашёсини йиғиш ҳамда қайта ишлаш бизнесини ривожлантириш учун янги имконият мавжуд!

Батафсил
Соғлом  овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

Соғлом овқатланиш мия қаришини секинлаштириши мумкин

🕔13:13, 15.10.2026 ✔94

Янги тадқиқотлар MIND диетасига кўпроқ амал қилган одамларда мия ҳажмининг қисқариши секинроқ кечганини аниқлади. Бу ҳақда Science тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Батафсил
Асалари  ва инсоният

Асалари ва инсоният

🕔10:55, 18.09.2026 ✔186

Асалари – фақат асал берувчи ҳашарот эмас. У гулли ўсимлик­ларнинг кўпайиши, мева ва уруғ ҳосил қилиши, генетик хилма-­хилликнинг сақланишини таъминлайдиган асосий экологик бўғинлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар