Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

НОСИР ФОЗИЛОВДАН ҚОЛГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСА

Яқинда орамизда хушчақчақ юрган, муборак тўқсон ёшга кириб вафот этган устоз ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Носир Фозиловни эслаганимда бир ҳақиқатга амин бўламан: мард, валломат инсонлар ҳар куни туғилавермас, танти, кўнгли очиқ одамлар ҳадеб учрайвермас экан

НОСИР ФОЗИЛОВДАН ҚОЛГАН ЭНГ МУҲИМ НАРСА

1997 йил. Эрта баҳор. Ўриклар оппоқ бўлиб гуллаган. Ўша куни эрта тонгда бир гуруҳ ижодкорлар Тошкентдан йўлга чиқиб, Хатирчи туманига йўл олдик. Ниятимиз, ўзбек достончилигининг давомчиларидан бири — Ўзбекистон халқ бахшиси Умарқул Пўлканнинг етмиш йиллиги тантанасида иштирок этиш эди. Ўшанда Носир Фозилов Тошкентдан то Хатирчига боргунча автобусда барчани ўзининг ичакузди ҳангомалари билан кулдириб, дилу димоғини чоғлаб борди.

Ижодкорлар билан икки кун қадимий Хатирчи тупроғида юрдик. Учрашувлар  ўтказилди, шеърхонлик бўлди. Тоғларга чиқдик. Ўшанда Носир оғанинг тоғларда учраган буталар, ўсимликлар, гиёҳлар, қушлар тўғрисидаги билимига, рости, қойил қолгандик. Ёзувчи билан яқин бўлиб қолдик. Айниқса, унинг тилидан Чингиз Айтматов, Одил Ёқубов, Мухтор Шоханов, Ўлжас Сулаймон, Расул Ҳамзатов, Қайсин Қулиев, Ибройим Юсупов, Тўлепберган Қаипберганов сингари сўз сеҳргарлари ҳаётида учраган воқеаларни эшитиш жуда ҳам мароқли эди. Чиндан ҳам адиб тенгқурларини яхши билар экан, шу сабаб бу ҳангомаларни ўзиникидек сўзларди.

Тошкентга қайтганимиздан кейин Носир оға билан тез-тез учрашиб турдик. Адабиёт ҳақида гурунглашдик. Ҳар гал адибнинг хонадонига қадам қўйишим ҳамон, энг аввало, саранжом-саришталикни, жавон тўла китобларни кўриб, кўнглим ёришарди. Ёзувчи ҳамон тетик, бардам, хушчақчақ, суҳбатларда очилиб-яйраб ўтирарди. Шу вақт радиодан машҳур қўшиқ янграб қолди.

Булбуллар сайраган ҳаволи боғлар,

Булбул сендан кетар, баҳор тўхтамас...

Носир оға куй оҳангига мос тебраниб, бирдан маъюс тортди. Хаёл дарёсига ғарқ бўлди. Жим туриб, зимдан кузатдим. Негадир халақит бергим келмади. Билмадим, адиб шу тобда кечган умри, яратган қаҳрамонлари, умуман олганда ҳаёт ҳақида ўй сураётгандек эди.

Ниҳоят, анча вақт ўтиб, ­Носир оға гап бошлади:

— Чироғим, ҳаёт худди шундай. Булбуллар кетади, баҳор эса сираям тўхтамайди. Худди инсон ҳаётига ўхшаб, умр карвони ҳам оқар сувдек олдинга қараб шитоб билан оққани оққан. Мен ўтаётган умримга доимо шукр қиламан...

Шундан кейин иккимиз ҳам сукут сақлаб, анча пайтгача жим қолдик. Ким билади, у шу қўшиқ баҳона ўтган умрини, кечмишини, болалигини, ота-онасини, Турсунмуҳаммад Аълам, «Ғурбатий» тахаллуси билан шеърлар ёзган шоир бобосини, Ўрта Осиё университетида таҳсил олган даврларини, «Гулхан», «Шарқ юлдузи» каби журналларда, бадиий адабиёт нашрларида меҳнат қилган онларини, «Шум боланинг набиралари» китоби учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ғафур Ғулом номидаги, қозоқ адабиётидан қилган таржималари учун Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг Байимбет Майлин номидаги мукофотлари, «Устозлар» асари учун  Республика Давлат мукофоти берилган кезларни эслагандир.

Ёзувчининг «Полиз оқшомлари» ҳикоясини ҳар сафар бошқача тўлқинланиб ўқийман. Ҳикоянинг бир ерида «Ҳандалак бўйини аста уфуриб ўтган дайди шабада палаклар оромини бузди. Чол радиочасининг товушини бир баҳя кўтарди. Оромбахш «Чўли ироқ» полизнинг сеҳрли оқшомига яна ҳам файз киритди. Қаердадир йилқичи қуш «от йўқ, от йўқ», деб чўзиб-чўзиб сайрар, осмондаги юлдузлар эса имлаб, нимадир дегандай бўларди...» деган гўзал бир тасвир келади. Бу сатрларни ўқиб туриб, ёзувчининг маҳоратига тан берасиз. Чиндан ҳам мазкур ҳикоя тасвирларга ўта бой, гўзал ва самимий.

Носир Фозилов табиатан кулги, ҳазил-мутойибага ўч эди. Айниқса, ҳозирги замонда бир лаҳза бўлса-да ҳаёт ташвишларини унутиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришга, кўнгил ғуборини ёзишга не етсин. У инсон бир умр ичакузди ҳангомаларни айтиб юришни одат қилди. Шунданми, узоқ ва баракали ҳаёт кечирди. Энг муҳими ва асосийси, Носир Фозиловдан ёрқин хотира, яхши ном қолди.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔114

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔162

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔293

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 114    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 162    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 293    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 336    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 436    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар