Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Қизим, ҳаёт сен ўйлаганчалик осон эмас. Орзу қилиш, катта ниятлар билан яшаш яхши албатта, аммо сенинг тушкунликка тушиб қолишингни истамайман.
Балки ўзинг ўйлаган марраларни забт этарсан, аммо ҳаммаси сен хоҳлагандек бўлмаслиги ҳам мумкин. Энг муҳими, одамларга ёрдаминг тегсин».
Ойимнинг сўзларидан фақат бир нарсани тушундим. Улар сенинг орзуларинг рўё, улар амалга ошмайди, дегандек бўлди. Бир четда бизни кузатиб турган дадам ойимга бироз қош чимиргандек бўлиб, мени ёнига чорлади.
— Ойингнинг гапларига эътибор берма, қизим. Сен, албатта, ўйлаётган ишларингни амалга оширасан. Ҳатто ундан-да каттароқ натижаларни қўлга киритасан. Бунинг учун эса фақатгина тилакнинг ўзи камлик қилади. Шунга яраша интилиш, ҳаракат керак.
Дадамнинг бу гаплари умидларимга жон киритгандек бўлди. Қатъиятим янада ортди. Китобдан бош кўтармай қолдим. Бир куни қўлимга Пауло Коэльонинг «Алкимёгар» китоби тушиб қолди. Асар худди мен ҳақимда ёзилгандек эди. Айниқса, бола орзусининг амалга ошишидаги тўрт тўсиқнинг таърифланиши эътиборимни тортди. Ёзувчи болага кичиклигиданоқ унинг орзулари амалга ошмаслигининг сингдирилиши ҳаётдаги энг катта тўсиқ экани ёзилган. Айни шу сатрларни ўқиганимда дадамнинг нечоғли тўғри йўл тутганини тушуниб етдим.
Бу асарни икки-уч қайта ўқиб чиқдиму, ҳаётга қарашларим бутунлай ўзгарди. Ниманидир астойдил истасам, албатта, унга эришишим, чунки бундай истак олам саҳнида пайдо бўлиши ҳақида билиб олдим. Бу билан худди қалбимнинг тубидаги бир ҳақиқатни англагандек эдим. Кучимга куч қўшилгандай бўляпти, ҳали мени залворли вазифалар кутиб турибди.
Энди олдимга аниқ бир мақсад қўйишдан аввал пухта ўйлайман. Унинг натижаси қандай якун топишини билгачгина шу ишга киришаман. Тўғри, бир қарашда бу мушкул туюлиши мумкин. Аммо бу ҳаётга қандай кўз билан боқишга боғлиқ. «Алгимёгар» қаҳрамони Сантягодан турли аломатлар орқали бошлаган ишимнинг тўғри ёки нотўғри қарор эканини англашни ўргандим.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил