Келин бўлганимга кўп бўлмади. Янги хонадон, янги одамлар, янгича ҳаёт тарзи — жуда қизиқ бўлар экан. Айниқса, оилада ёши улуғ инсонларнинг борлиги ушбу хонадонга ўзгача файз бағишларкан.
Ўзбек оилаларида келини бор хонадон қандайдир сариштали кўринади. Эрта тонгдан ҳовлига сувлар сепилган, димоққа уриладиган замин иси киши кайфиятини кўтаради.
Уйқудан уйғонганимда соат эндигина тўртдан ошганди. Бувижонимнинг хонасида чироқ ёқилган. Сезиб турибман — китоб ўқияпти. «Иш қуролларим»ни олиб, кўча томон ошиқдим. Кўчада мендан бошқа ҳеч ким йўқ. Супуриб-сидириб бўлдим-да, яна хонамга кириб кетдим. Бундай пайтда энг ёқимли нарса уйқу бўлса керак. Деярли ҳар куни бу иш такрорланарди.
Куни кеча қўшнимиз Холидахон опа кириб келди. Ойижонимнинг тенгдоши бўлгани учун узоқ гаплашишди. Ҳар замонда менга тикилиб қўйишидан мен ҳақимда гаплашишаётгани аниқ билинарди.
Қўшнимиз чиқиб кетганидан кейин қайнонам келиб:
— Раҳмат, қизим, — деди даб-дурустдан.
— Нега раҳмат айтяпсиз, ойижон? — дедим тушунмайгина.
— Холидахон опангиз айтди, маҳалладаги ҳамма аёллар сизни мақтаётган экан. Жуда эпли келин чиқди, дейишибди. Холидахон ҳам айтди, эрталаблари чиқсам, кўчамизга сувлар сепилган, бу ҳойнаҳой Замиранинг келинининг иши бўлса керак. Ҳар куни бизнинг уйимиз этагига ҳам сув сепади, супуради. Қизим йўқлиги билинмайди, — деди.
Ҳеч нимага тушунмадим, шундай бўлса-да, жилмайибгина қўйдим.
Эртаси куни яна эрта тонгдан ишга тушдим. Ишларимни қилиб бўлиб хонамга кирдим. Қайнонамнинг кечаги гапи ёдимга тушди. Қизиқиб яна ташқариладим. Бувижоним мени кўрмади, қўлида челак ва супурги. Мен ҳам ортидан югурдим.
— Бувижон, нима қиляпсиз, беринг, ўзим қиламан, — дедим қўлидаги челакни олиб.
— Қизим, ён қўшни — жон қўшни, дейишади. Бу қўшнимиз билан неча йиллардан бери қариндошдек бўлиб кетганмиз. Қиз бола бўлмагани учун Холидахонга қийинлик қилади. Агар малол келмаса, сув сепганингизда Холидахонникига ҳам сепиб, супуриб қўйинг. Озгина вақт кетади. Аммо савоб бўлади...
Беихтиёр уялиб кетдим. Аммо хурсанд бўлдим. Бувим сабабли қанча раҳмат ҳам эшитиб, эпли, оқила келинга айландим.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил