Ош бўлмасин!..
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилТошкент шаҳрида истиқомат қиладиган бир аёл турмушга узатган қизининг икки йилдан буён фарзандли бўла олмаётганидан ташвишга тушиб, уни Тошкент тиббиёт академиясига олиб борган. Текширув ва таҳлиллардан сўнг қизнинг она бўлишга жисмоний жиҳатдан тайёр эмаслиги маълум бўлган.
— Тажрибамизда бундай ҳолатлар кўплаб учраб туради, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 2-акушерлик гинекология кафедраси шифокори Гулмира АҲМЕДОВА. — Ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаган қиз энди бутун умр бефарзанд ўтиши мумкин. Тиббий саводсизлик, онанинг бепарволиги шундай салбий ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Уларнинг олдини олишда эса онанинг зиммасидаги масъулият жуда катта. Бунга ҳомиладор бўлмасдан аввалроқ тайёргарликни бошлаш лозим. Бирор касаллик безовта қилса, ўз вақтида даволатиб, дармондори ва минералларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш жуда муҳим.
Фарзанд дунёга келгач, айниқса, у қиз бўлса, гўдаклигидан тозаликка алоҳида аҳамият қаратиш керак. Аста-секин у улғая бошлагач, бу кўникмани ўзига ўргатиб боришга ҳаракат қилиш зарур. Боғча ва мактаб ёшида турли касалликларнинг олдини олиш, аниқланган ҳолатларда тўлиқ даволатиш лозим. Бу боланинг тана аъзоларида турли инфекция ўчоқлари пайдо бўлишининг олдини олади. Қизларни ўн бир ёшдан бошлаб гинеколог кўригидан ўтказиб, унинг саломатлиги доимий назоратда бўлишига аҳамият бериш ҳам онанинг биринчи галдаги вазифаларидан бири. Бунинг учун уларнинг ўртасида ўзаро яқин ва дўстона муносабат ўрнатилиши керак.
Шифокорларнинг таъкидлашича, ўсмирлик бўлажак она саломатлигида жуда муҳим давр ҳисобланади. Бу вақтда юз берадиган турли ўзгаришлар сабаб кўпгина қизларда вазн ортиши кузатилади. Айримлар бу ҳолатни нотўғри қабул қилиб, парҳез тутади. Унинг ўзбошимчалик ва нотўғри йўлга қўйилиши турли ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлиши эҳтимоли анча юқори. Бу муаммони енгиб ўтишда кўпроқ табиий сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш ҳамда мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланиш тавсия этилади.
— Соғлом онани вояга етказишда йилда бир марта кенгайтирилган тиббий текширувлардан ўтиб туришга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, — дейди Тиббиёт фанлари номзоди Гулноза ЖЎРАЕВА. — Буни гўдак туғилгандан бошлаш керак. Шифокорлар боланинг ёшига нисбатан бўйи ва вазнини текшириб, ривожланишда тенгдошларидан ортда қолганда, махсус даво чораларини қўллайди. Қолаверса, кўриклар давомида айрим ташқи белгиларсиз кечадиган хасталикларни эрта муддатда аниқлаш имкони мавжуд. Айрим ҳолларда касаллик ўз вақтида даволанмаса, фарзанд кўролмаслик эҳтимоли юқори бўлади.
Бўлажак онанинг кўрик вақтида тиш шифокори қабулида бўлиб, тиш касалликларини даволатиши кейинчалик бошқа аъзоларда инфекция ўчоқлари пайдо бўлишининг олдини олади. Эндокринолог эса унда йод танқислиги бор ёки йўқлигини аниқлаб, керакли даво чораларини кўради. Бу бўлажак онанинг саломатлигида жуда муҳим саналади.
Ҳомиладорликда салбий асоратларни намоён қилиш эҳтимоли юқори бўлган ошқозон-ичак, буйрак ва жигар хасталикларининг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор талаб этилади. Биргина юқори нафас йўлларининг яллиғланиши (тонзиллит) бошқа аъзоларнинг сурункали яллиғланишга сабаб бўлади.
Қизининг соғлом фарзанд кўришида она унинг жисмоний саломатлиги билан бирга руҳий тайёргарлигига ҳам алоҳида эътибор бериши талаб этилади. Янги муҳитда яшашга тайёр бўлмаган келинда тушкунлик ва асабийлашиш ҳолатлари юз беради. Бу ундаги қон босимининг ортишига, табиийки, ҳомилага ҳам салбий таъсир кўрсатади.
«Оила даврасида» газетаси саломатлик билан боғлиқ саволларингизга жавоб топишда ёрдам беради.
Ўзингиз ёки яқинларингизни қийнаётган бирор касалликни даволаш ҳақида малакали шифокорларнинг тавсияларини олиш учун бизга мурожаат қилинг.
Электрон манзил: info@od-press.uz
Телефон: 0(371) 235-29-34
Telegram: (+99897)444-80-84
Дошқозондаги ошдан қолган қоп-қора ёғни чўмичда пластик идишга қуяётган ошпазга «Буни нима қиласиз?» дея савол бердим. У «Шуниям билмайсанми?!» дегандай энса қотириб жавоб қайтарди:
БатафсилЎтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
Батафсил